”Ўзгидромет” шошилинч хабар эълон қилди
Декабрнинг биринчи беш кунлигида республикада ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетади.
1-5 декабрь кунлари республиканинг шимолий қисмида тунлари ҳаво ҳарорати -13 даражагача, бошқа вилоятларда эса -7 даражагача пасаяди.
Кундуз кунлари ҳам шимолда ҳаво ҳарорати нол даражадан анча паст бўлади. Республиканинг бошқа вилоятларида эса кундузги муддатларда ҳаво ҳарорати +0 +3 даража илиқ бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).