Бугун, 25 ноябрь куни «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва унга аъзо тадбиркорлик субъектларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда саноатнинг ривожланиши, фаолиятни самарали ташкил этиш, янги лойиҳалар ва стратегик вазифалар муҳокама қилинди. Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, ресурсларни тақсимлаш ва давлатнинг бу соҳадаги сиёсатини амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, йиғилишда уюшмага аъзо корхоналар томонидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига Султанов Акбар Анваржонович бир овоздан тасдиқланди ҳамда Уюшма кенгашининг янги таркиби сайланди.
Шунингдек, 2024-2025 йилларга мўлжалланган чарм-поябзал ва мўйна саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. 2024 йилда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард квадрат дециметр, пойабзал маҳсулотларини 205 миллион жуфтга, чарм-атторлик маҳсулотларини эса 143 миллион донага етказиш чоралари белгиланди.
2025 йилга келиб, бу кўрсаткичлар янада оширилиши кўзда тутилган.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян маҳаллий Жамоат телевидениесига берган интервьюсида ҳукумат раҳбари лавозимига келганидан кейин олти йил ўтиб нега соқолини олганини тушунтирди.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.