Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидовни дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Садир Жапаров Хуршид Мирзоҳидовнинг дипломатик хизмати давомида барча даражадаги муҳим икки томонлама тадбирлар ва ташрифлар бўлиб ўтгани, қатор муҳим Қирғизистон-Ўзбекистон икки томонлама ҳужжатлар имзолангани, савдо-иқтисодий йўналишда яхши натижаларга эришилганини таъкидлади.

“Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ташкил этилиб, унинг фаолияти бугунги кунда тизимли ва самарали амалга оширилмоқда, қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация қилиш якунланди, икки томонлама муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди ва қўшма саноат кооперациясида янги имкониятлар очилди”,

деган Жапаров Ўзбекистон элчисига.

Президентимиз бунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида ва муҳим ўрни борлигини алоҳида таъкидлаган.

Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон Садир Жапаров раҳнамолигида барча жабҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва спорт соҳаларида фаол ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот сўнгида Президент Садир Жапаров икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Хуршид Мирзоҳидовни Қирғизистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!