Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди

Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ хабар берди.

Суҳбат давомида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги амалий мазмун билан бойигани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан таъкидлашди.

Турли соҳаларда, шу жумладан БМТнинг Марказий Осиёда глобал терроризмга қарши стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси ва Икки томонлама ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси" доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

Воронков мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, республиканинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги ва яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ташкилотсСаммитининг салмоқли натижалар билан якунлангани эътироф этилди.

Ўзбекистоннинг минтақада ва мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураши, бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, ёшлар бўйича самарали сиёсатини амалга ошириш, можароли ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни жамиятига интеграциялашувини таъминлашдаги ютуқлари ҳам қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!