Ўзбекистондаги йирик мультимодал логистика марказларини «Қуруқлик портлари» халқаро келишувига қўшиш ҳамда уларга халқаро қуруқлик портлари мақомини бериш юзасидан БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP)га таклиф берилди.
Аввал хабар берилганидек, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясида бўлиб ўтаётган «Қуруқлик портлари ва мультимодал транспорт» бўйича экспертлар учрашувида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Б.Холматов иштирок этмоқда.
Учрашувда республикамиздаги 15 та йирик мультимодал логистика марказларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган ўрганишлар тўғрисида маълумот берилди ва уларни халқаро логистика тизимига интеграциясини амалга ошириш мақсадида халқаро келишувнинг иловасига қўшиш юзасидан тегишли таклиф берилди.
Маълумот ўрнида: Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги логистика марказларини БМТнинг «Қуруқлик портлари» халқаро келишуви талабларига мувофиқ келиши юзасидан ўрганиш олиб борган.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.