Германиянинг Premium Food Group ташкилоти Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлигининг Telegram’даги «Хорижда иш» эълонлар канали хабар берди.
Германия корхоналарида жами 300 та иш ўрни (Бухоро, Нукус ва Термиз минтақалари учун 100 тадан) ажратилган. Ишчилардан конвейерда ишлаш, маҳсулотларни қадоқлаш, ташиш ва ускуналарни назорат қилиш талаб этилади.
Иш вақти ҳафтасига 39 соат, синов муддати 6 ой, иш ҳақи эса тахминан 1700 еврони ташкил қилади. Тунги сменалар (23:00 дан 06:00 гача) учун 25 фоиз миқдорида устама тўланади.
Турар жой учун ойига 310 евро ушлаб қолинади. Овқатланиш харажати кунига тахминан 4 еврони ташкил этади.
Авиабилет, виза тўлови ҳамда ҳужжатларни тайёрлаш (таржима, нострификация, суғурта ва бошқалар) учун тахминан 10 млн сўм номзоднинг ўз ҳисобидан қопланади.
Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериш лозим:
18 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркаклар;
олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом;
иш тажрибаси: олий маълумотлилар учун камида 2 йил, касб-ҳунар дипломи эгалари учун 5 йиллик тасдиқланган (my.gov.uz орқали) иш стажи.
Тил сертификати талаб этилмайди, бироқ номзодлар немис тилини мулоқот даражасида билиши ва махсус касбга йўналтирилган 4 ойлик бепул курсларда ўқиши шарт.
Номзодлар 25 апрелгача xorijdaish.uz портали орқали рўйхатдан ўтишлари керак.
Қўшимча маълумот учун 1282 қисқа рақами ёки 71 202−33−55 (ички рақам 502) телефонига қўнғироқ қилиш мумкин.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.