Ўзбекистонлик шахс Қозоғистонда полициячининг қуролини ўғирлади

Ўзбекистонлик шахс Қозоғистонда полициячининг қуролини ўғирлади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Ўзбекистон фуқароси полиция бўлимидаги ҳожатхонада унутиб қолдирилган қуролни ўғирлади. Воқеа 2022 йилнинг 19 сентябрь куни содир бўлган.

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан чиқариб юборилиши бўйича суҳбатдан ўтиш учун полиция бўлимига чақиртирилган. Полиция бўлимига ташриф буюрган эркак ҳожатхонага кириб, шу ерда ишловчи ходим томонидан унутиб қолдирилган тўппонча ва унинг патронларини топиб олган. Шундан сўнг ўзбекистонлик эркак қуролни олиб, милиция бўлимини тарк этган.

«Маълум бўлишича, навбатчи милиция ходими қуролни унутиб қўйган, у ҳожатхонага кириб, қурол билан белбоғни ечиб, полга ташлаб кетган», дейилади хабарда.

Маъзкур ҳолат юзасидан Остона шаҳри Есильский туман суди томонидан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, суднинг қарори билан айбланувчи Қозоғистон Жиноят кодексининг 291-модданинг 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни ўғирлаш ёки товламачилик) ва 287-модданинг 3-қисми (Қонунга хилоф равишда қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни олиш, ўтказиш, сотиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш) билан айбдор деб топилган ҳамда уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!