Ўзбекистонлик 25 ёшли йигит Россияда баландликдан йиқилиб тушди

Ўзбекистонлик 25 ёшли йигит Россияда баландликдан йиқилиб тушди

Санкт-Петербургнинг Невский туманидаги қурилиш майдончасида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ишчи оғир жароҳат олди. Бу ҳақда "78.ру"га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир кун аввал соат 13:30 атрофида асли ўзбекистонлик 25 ёшли йигит кийим алмаштириш хонаси зинасидан тахминан икки метр баландликдан йиқилиб тушган.

Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, у жонлантириш бўлимида. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!