Ўзбекистондаги коррупция хавфи бўлган соҳалар

A A A
Ўзбекистондаги коррупция хавфи бўлган соҳалар

Ўзбекистонда коррупция динамикаси ва бунинг сабаблари ҳақида. Уни қандай ўлчаш ва у билан қандай курашиш мумкин? Ўзбекистон коррупцияга қарши курашда узоқ муддатли ижобий динамикани намойиш этувчи 16 та давлат қаторига киради.

Коррупция контурлари ва оқибатлари: Коррупция деганда, умумий маънода, шахсий бойлик орттириш ва шахсий манфаати йўлида шахсга ишониб топширилган лавозимини қасддан ва ноқонуний суиистеъмол қилиш тушунилади.

Коррупция бошқарувнинг барча даражаларида учрайди: глобал, миллий ва маҳаллий. Барча турдаги агентлар (жисмоний шахслар, корхоналар, давлат хизматчилари ва сиёсатчилар) коррупцияга ихтиёрий ёки ноихтиёрий равишда жалб қилиниши мумкин.

Коррупция турли шаклларга эга: порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, мулкни ўзлаштириш, фитна, ҳокимиятни суистеъмол қилиш, хушомадгўйлик, совға, қариндошлик, ҳомийлик ва бошқалар.

Коррупциянинг ҳолатига турли омиллар: ижтимоий ва маданий шароит, институционал ва ташкилий тузилмалар, сиёсий муҳит, шунингдек иқтисодий ва таркибий ўзгаришлар сиёсати ҳам таъсир қилади.

Йирик коррупция деганда, амалдаги давлат сиёсатини йўққа чиқарадиган, ҳукумат даражасида амалга ошириладиган сиёсий ва ҳукумат раҳбарларига халқ ҳисобидан манфаат кўришга имкон берадиган ҳаракатлар тушунилади.

Майда коррупция деганда, одатда касалхоналар, мактаблар, милиция бўлимлари ва бошқа жойларда асосий хизматлардан фойдаланишга уринган оддий фуқаролар билан алоқа қилишда ҳокимиятнинг қуйи ва ўрта бўғинлари мансабдор шахсларининг кундалик ишончли ваколатларини суиистеъмол қилишлари тушунилади.

Сиёсий соҳада коррупция демократик тамойилларга ўтиш жараёнини тўхтатади, сиёсий мақсадларни умуммиллий ривожланиш мақсадларига эмас айрим гуруҳларнинг мақсадларига тобе қилади, қонун устуворлигини бузилишига, сиёсий ва суд институтлари фаолиятининг самараси тушишига, мамлакат обрўсининг тушишига ва ҳақиқий сиёсий рақобатнинг йўқолишига олиб келади, шу билан ҳокимиятга ишонч сусаяди, уни жамиятдан узоқлаштиради.

Иқтисодий соҳада коррупция давлат маблағлари ва ресурсларининг самарасиз тақсимланиши ва сарфланишига, бизнесни юритишда кўп вақт ва моддий харажатларга, молиявий ва тижорат хавфларининг ўсишига, нархларнинг ўсишига, рақобат муҳитининг ёмонлашишига, хуфиёна иқтисодиётнинг ўсишига, солиқ тушумларининг камайишига, инвестицион муҳитнинг ёмонлашишига, инвестицияларнинг камайиши ва умуман мамлакат иқтисодиёти самарадорлигининг пасайишига олиб келади.

Ижтимоий соҳада коррупция ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқликнинг кучайиши, ҳокимиятнинг бюджет соҳасига зарар етказувчи “зарбалар” (“откат”)лар туфайли ижтимоий муаммоларни ечишга қодир бўлмай қолиши, уюшган жиноятчиликнинг кучайиши ва жамоатчилик кўз ўнгида қонуннинг обрўсизланишига олиб келади. Бу ахлоқий меъёрлар моҳиятининг йўқолишига ва ижтимоий кескинликнинг ўсишига сабаб бўлади.

Коррупция қандай ўлчанади?

Коррупцияни ўлчаш расмий муомаладан ресурсларни чиқиб кетиши ва давлат бошқарувидаги муаммоли соҳаларни аниқлашга ёрдам беради. Давлат хазинасидан йўқотилган пул миқдорини ҳисоблаш билан бир қаторда, коррупция тўғрисидаги маълумотлар давлат ва жамоат институтларининг алоҳида эътиборини талаб қиладиган қонунчилик тизимининг сифати, қонунларга муайян соҳаларда амал қилиниши, давлат сиёсатининг самарадорлиги каби давлат бошқарувининг муаммоли соҳалари ҳақида хабар беради.

Коррупция тўғрисида нисбатан аниқ маълумотларга эга бўлиш туфайли ҳукумат давлат хизматларини тақдим этишдаги тенгсизлик, қашшоқлик ва изоляция, шунингдек, пул олиб чиқиш (отмывание), солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва порахўрликка йўл очиб берадиган молиялаш тизимидаги бўшлиқлар (лазейкалар) каби қатор масалаларни ҳал қилиш учун самаралироқ сиёсат ва тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқиши мумкин.

Бугунги кунда дунёда коррупция даражасини ўлчашнинг бешта асосий усули қўлланилади. Уларнинг барчасининг афзалликлари ҳам, камчиликлари ҳам мавжуд. Зеро, коррупция тўғрисида аниқ маълумот олиш жуда қийин, ушбу фаолият билан шуғулланувчи барча шахслар кўп ҳолларда кимлиги очиқланишини хоҳламайдилар.

 

Ўлчов усуллари орасида энг кенг тарқалгани коррупцияни идрок этишни баҳолашдир (масалан, Transparency International ташкилотининг коррупцияни идрок этиш индекси, Жаҳон банкининг коррупцияни бошқариш индекси). Ушбу усул мамлакат экспертлари ва аҳоли ўртасида мамлакатда коррупция ҳолати тўғрисида сўров ўтказишни назарда тутади. Шу билан бирга, ушбу усулнинг ноқулайлиги шундаки, жамоатчилик ва экспертларнинг фикрларига тақдим этаётган маълумотларининг очиқлиги ва сифати мамлакатлар ва вақт оралиғида турлича бўлган оммавий ахборот воситалари таъсир қилиши мумкин.

Ўлчашнинг яна бир кенг тарқалган усули – бу коррупцияни баҳолаш бўйича сўров усули (масалан, Transparency International ташкилотининг глобал коррупция барометри ва Жаҳон банкининг бизнес сўрови). У мамлакатда коррупция муаммолари билан боғлиқ тажрибаси тўғрисида фирмалар ва аҳоли орасида сўров ўтказишни ўз ичига олади. Юқоридаги усулнинг камчиликлари – баъзи респондентларнинг давлат органларида коррупция бўлишидан манфаатдорлигидадир, шунинг учун улар коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бермасликни лозим тутишлари мумкин.

Коррупцияни бевосита кузатиш ҳам коррупцияни баҳолаш усулларидан бири сифатида қўлланилади. Масалан, Индонезияда тўққиз ой давомида тадқиқотчилар юк машиналари ҳайдовчиларини кийимини кийиб, одатий йўналишлар бўйлаб юк машиналари ҳайдовчиларини кузатиб боришган ва юк машиналари ҳайдовчилари полиция назорат пунктида тўхтаганларида қанча тўлашганини қайд этиб боришган. 300 тадан ортиқ саёҳатлар давомида улар 6000 дан ортиқ ноқонуний тўловларни кузатишган. Натижада, ноқонуний тўловлар умумий саёҳат харажатларининг 13 фоизини ташкил этганлиги маълум бўлган. Ушбу усулнинг ноқулайлиги тегишли тадқиқотларни ўтказиш учун кўп вақт ва молиявий харажатларни талаб қилишидадир.

Коррупцияни ажратиш бўйича баҳолаш ҳисобот назорати органлари томонидан амалга ошириладиган ҳисобот харажатлари ва амалда ишлатилган харажатларни таққослашни ўз ичига олади. Ушбу усулнинг камчиликлари шундаки, инспекция органлари ходимларининг ўзи пора олишга ва ўғирликни яширишга мойил бўлиши мумкин.

Коррупция ҳаракатларини аниқлашнинг турли хил билвосита усуллари ҳам мавжуд бўлиб, улар бўйича коррупция ҳолатлари коррупцияга бевосита алоқадор бўлмаган маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Коррупцияни ўлчаш усуллари хилма-хиллигига қарамай, мутахассислар коррупциянинг аниқ харажатлари ва оқибатларини аниқлашда жиддий муаммоларга дуч келмоқдалар:

  • коррупция хатти-ҳаракатлари одатда яширин бўлиб, бу уларни аниқлаш ва ёзишни қийинлаштиради; коррупция фаолияти тўғрисида кўпинча хабар берилмайди, чунки тўлаши керак бўлганлар қасос олинишидан ёки бирон-бир даражада жиноят учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари мумкинлигидан қўрқишади;
  • коррупция турли шаклларни олади – ўғрилик, фирибгарлик, қариндошчилик, порахўрлик, товламачилик ва пул ювиш (отмывание), бу коррупция амалиётини ягона индикатор кўринишида қамраб олиш имконсиз эканини кўрсатади. Масалан, бирор бир ишда мансабдан фойдаланиб ўз яқин кишисига ёрдам бериш (бошқалар зарари ҳисобига) ва бунинг учун тўлов олмаслик, моҳиятан коррупция, лекин буни аниқлашнинг деярли иложи йўқ.

Ўзбекистонда коррупция динамикаси

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашда узоқ муддатли ижобий динамикани намойиш этувчи 16 та давлат қаторига киради.

Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни идрок этиш индекси бўйича, 2010 йилдан бери Ўзбекистон ҳар йили ўз мавқейини яхшилаб келмоқда. 2019 йилда Ўзбекистон 25 балл билан 180 давлат ичида 153-ўринни эгаллаган, 2010 йилда эса у 16 балл билан 172-ўринда турган эди.

Transparency International халқаро коррупцияга қарши барометрининг 2016 йилдаги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги респондентларнинг атиги 18 фоизи пора бергани ҳақида хабар берган ва уларнинг атиги 23 фоизи коррупцияни мамлакатдаги учта энг жиддий муаммолардан бири сифатида қайд этган. Аҳоли сўровларига кўра, энг коррупциялашган соҳа вакиллари – йўл-патрул ходимлари (респондентларнинг 17 фоизи уларга пора берганлигини тан олган), таълим ва тиббиёт ходимлари (респондентларнинг 16 фоизи буни тан олган). Респондентларнинг коррупция тўғрисида хабар беришига нима тўсқинлик қилади деган саволга, 39% улар бу саволга жавобни билмасликларини айтишган ва иккинчи энг кенг тарқалган жавоб “Салбий оқибатлардан қўрқиш туфайли” бўлган (17%).

Жаҳон банки корхоналар ўртасида ўтказган сўровида фирмаларга олтита турли битимлар, жумладан солиқларни тўлаш, рухсатномалар ёки лицензиялар олиш ва давлат хизматларига уланиш бўйича пора бериш таклиф қилинган вазиятни баҳолашга уринади. Ушбу тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги вазият дунё ва Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ўртача кўрсаткичларга қараганда яхшироқ. Масалан, Ўзбекистонда сўровда қатнашган барча фирмаларнинг атиги 6 фоизи ўз амалиётида пора талаб қилиниши билан дуч келганлигини таъкидлаган, дунёда бу кўрсаткич 17 фоизни, Европа ва Марказий Осиё минтақасида эса 11 фоизни ташкил этади.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларига кўра, “Ижтимоий фикр” маркази баъзи жойларда коррупция ва порахўрлик даражаси юқори даражада эканлигини аниқлаган. Масалан, фуқаролар фикрига кўра, 2018 йилда соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳаси коррупция ва порахўрликка энг кўп мойил бўлган – буни респондентларнинг 43,7 фоизи қайд этган. Кейинги йўналишлар таълим (39,4%) ва солиқ соҳаси (12,2%).

Худди шу марказ томонидан ўтказилган “Жамоатчилик фикри кўзгусида коррупцияга қарши курашиш” сўров натижаларига кўра, 2018 йилда соғлиқни сақлаш тизими, ишга қабул қилиш жараёни, олий ва халқ таълими тизими Ўзбекистондаги энг коррупциялашган соҳалар қаторига киритилди. Сўнг қуйидаги соҳалар: судлар, прокуратура органлари, Ички ишлар вазирлиги, солиқ органлари ва санитария-эпидемиология назорати.

Ўзбекистонда аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар давлат корхоналари ва муассасалари, ички ишлар органлари ва банклар энг коррупциялашган соҳалар эканлигидан далолат беради. Ушбу жойларнинг аксарияти аҳоли томонидан сўров давомида аниқланган жойларга тўғри келади. Шу билан бирга, мансабдор шахслар томонидан 2013 йилдан 2017 йилгача содир этилган коррупцияга оид жиноятлар 43 фоизга камайган, айнан прокуратура органлари томонидан 2015 йилдан 2017 йилгача турли коррупцион жиноятлар учун 14 171 шахсга (2015 йил – 6853, 2016 йил – 4524, 2017 йил – 2794) қарши 8572 та жиноят иши қўзғатилган (2015 йил – 3778, 2016 йил – 2860, 2017 – 1934).

Ўзбекистондаги коррупция хавфи бўлган соҳалар

Давлат хизматларини кўрсатиш. Бошқа ривожланаётган мамлакатларда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам давлат ҳар доим ҳам аҳолига зарурий хизматларни, шу жумладан тиббий ва таълим хизматларини етарли даражада сифатли тақдим эта олмайди. Шу муносабат билан, шифохоналарда, энг яхши мактабларда, институтларда ва ҳоказоларда чекланган жойлар учун одамлар ўртасида рақобат мавжуд бўлиб, бу муассасаларда коррупция пайдо бўлади.

Тиббий ва таълим хизматларидан ташқари, Ўзбекистонда давлат хизматларини тақдим этишнинг бошқа кўплаб соҳаларида уларнинг аҳолининг мавжуд эҳтиёжларига мос келмаслиги кузатилмоқда. Хусусан, бу сув, газ, иситиш, суғориш тизимлари, асфалт йўллар, кўприклар, парклар ва ўйин майдончалари қурилишига тегишли. Бу ушбу тузилмалардаги коррупция даражаси бошқаларга қараганда юқори эканлигини кўрсатиши мумкин, чунки давлат маблағлари бошқа мақсадларда ишлатилган бўлиши мумкин ёки бундай хизматларнинг чекланганлиги сабабли биринчи бўлиб пора берганларга хизмат кўрсатилиш ҳолатларини жадаллаштириши мумкин.

Иқтисодий фаолиятни тартибга солиш. Хўжалик фаолияти механизмларини лицензиялаш ва тартибга солиш корхоналарга мансабдор шахсларнинг “имтиёзли режим”дан ўз мақсадларида фойдаланиш имкониятини яратади. Натижада, “фойда”ни давлат амалдорлари билан бўлишиш мумкин, улар ўз навбатида лицензия бериш ёки савдо-сотиқни ҳимоя қилишни ўз зиммаларига оладилар. Бугунги кунда Ўзбекистонда 355 турдаги фаолият турлари мавжуд бўлиб, уларни амалга ошириш учун тегишли лицензия талаб этилади. Бундан ташқари, фаолиятнинг 140 тури турли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган рухсат берувчи ҳужжатлар билан тартибга солинади.

 

Шу билан бирга, Давлат хизматлари марказида ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мурожаат этувчилар атиги 23 та лицензия ва рухсатнома олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Қолган 475 лицензия ва рухсатномаларни олиш учун улар тегишли давлат ташкилотларига мурожаат қилишлари керак, бу қўшимча харажатлар, маблағлар ва вақтни талаб қилади. “Буюк келажак” экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 30 фоизи лицензиялар ва рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш улар дуч келган 10 та асосий муаммолардан бири эканлигини кўрсатган.

Давлат секторида ресурслардан фойдаланиш устидан назоратнинг сустлиги. Бугунги кунда давлат улуши бўлган корхоналарнинг умумий сони 2819 тани ташкил этади, шундан 2000 тасида давлат 50% дан ортиқ улушга эга. Қоида тариқасида, давлат корхоналарида, хусусий секторда бўлгани каби, ходимларнинг корхона ресурсларидан фойдаланиши устидан қаттиқ назорат мавжуд эмас, бу эса коррупция ва ўғрилик учун асос яратади. Энг кўп давлат корхоналари коммунал хизмат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш, ижтимоий соҳалар, туризм, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида фаолият юритаётганини ҳисобга олиб бу соҳаларда коррупция хавфи юқори эканлигини тахмин қилиш мумкин.

Иқтисодиётнинг кўп тармоқлари ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан тартибга солинади. Инвестицияларнинг умумий ҳажмида давлат инвестицияларининг юқори улуши сақланиб қолмоқда. Давлат 37 турдаги товарлар ва хизматлар нархларини тартибга солади. Бугунги кунда хусусий секторда 4 ишчига давлат секторидаги 1 ишчига тўғри келади. Бинобарин, ривожланаётган давлатлар шароитида давлатнинг назорат функцияларининг катта қисми сақланиб қолиниши коррупциянинг кучайиши билан бирга келади. Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар сонининг статистикаси шуни кўрсатадики, барча даъволарнинг 71 фоизи давлат муассасалари ва корхоналар ходимларига қарши қўзғатилган.

Коррупцияга қарши қандай курашиш керак?

Коррупцияни йўқ қилиш учун авваламбор давлатнинг иқтисодиётга кераксиз аралашувини камайтиришга, давлат муассасаларида ишчилар сонини оптималлаштиришга йўналтирилган босқичма-босқич чора-тадбирларни ўз ичига олган стратегияни ишлаб чиқиш керак, бу эса кейинчалик ушбу ташкилотларда иш ҳақининг ошишига олиб келади. Келгусида қуйидаги йўналишларда коррупцияга барҳам беришда комплекс ёндашув бўйича самарали чоралар кўриш мақсадга мувофиқдир.

  • Малакали ишчиларни танлаш. Билим даражаси ва коррупция ўртасида яқин боғлиқлик мавжуд. Малакалироқ ишчиларнинг пора олиш эҳтимоли камроқ. Бундай шароитда ходимларни ўз билимлари асосида ёллашга ёндашув коррупцияга қарши курашда самарали восита бўлиши мумкин. Шунинг учун давлат хизматига киришга даъвогарларга нисбатан ягона талабларни ишлаб чиқиш ва очиқ танлов имтиҳонлари тизимини жорий этиш зарур. Масалан, Жанубий Кореяда ҳукумат вақти-вақти билан давлат хизматчиларини текширади. Давлат хизматчисининг 5-даражасини олиш учун имтиҳон уч босқичдан иборат. Биринчи қадам номзодларнинг умумий билимларини синаб кўришдир. Имтиҳоннинг ушбу босқичининг предметлари ҳуқуқ, тарих, чет тили ва бошқалар. Иккинчи босқич номзодларнинг касбий билимларини синаб кўришдир. Ҳар бир профессионал гуруҳ турли предметларни билишни талаб қилади, аммо иқтисодиёт ва ҳуқуқ умумий фанлардир. Учинчи босқичда номзоднинг шахсий хусусиятларини текшириш учун суҳбат ўтказилади.
  • Ходимларнинг мотивацияси (иш ҳақи). Нафақат иқтисодий назария, балки амалиёт шуни кўрсатадики, иш ҳақи даражаси коррупция схемаларида иштирок этишнинг афзалликлари билан таққосланадиган, қўлга тушиш хавфини ҳисобга олмаганда, коррупциянинг олдини олувчи асосий омил ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, давлат хизматчиларига хусусий сектор билан рақобатдош иш ҳақи таклиф қилиниши керак. Шунингдек, давлат хизматчиларининг иш фаолиятини баҳолаш тизими ва юқори лавозимдаги ишчиларга уларнинг фаолияти самарадорлигига қараб маош тўлаш тизимини жорий этиш зарур.
  • Жазо (обрў, жарималар). Коррупция схемаларида иштирок этиш харажатларининг камлиги сабабли, коррупция фаоллиги ўсмоқда. Коррупция учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар коррупцияни енгишда алоҳида рол ўйнаши мумкин, чунки кўп ҳолларда ходим учун коррупция харажатлари унинг асоратларидан каттароқдир.
  • Мониторинг (аудит ва аниқлаш имконияти). Кўпгина давлатлар “пора бериш” орқали коррупцияга қарши курашда аудит ролини кучайтириш зарурлигини тан олишади. Бухгалтерлар ва аудиторларнинг глобал коррупцияга қарши стратегияга қўшадиган ҳиссасини муҳокама қилиш учун Халқаро бухгалтерлар федерацияси “Бухгалтерия иши ва коррупцияга қарши курашиш” маърузасини эълон қилди. Европа Кенгашининг Коррупцияга оид Жиноят ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси мамлакатлардан ҳар қандай давлатнинг мансабдор шахсларига ваъда бериш, таклиф қилиш ёки бирон-бир асоссиз устунлик бериш учун жиноий жавобгарликка олиб келадиган миллий қонунларни қабул қилишга чақиради. Бундай жиноят, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини қўллаган ҳолда давлат хизматчиларининг порахўрлиги билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар тўғрисида қасддан нотўғри тақдим этилган деб ҳисобланиши керак.
  • Технологиялар (электрон ҳукумат, жамоат назорати). “Электрон ҳукумат”нинг тўлақонли ишлаши давлат харидларининг аксарият қисмини ва аҳоли, бизнес ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг бутун тизимини шаффоф қилиш имконини беради ва бу тармоқнинг ҳажмини сезиларли даражада камайтиради. Иккинчиси бизнесни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, Сингапурда кўплаб зарур хизматларни, масалан, паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани уйда зарур шаклларни тўлдириб, тегишли органларга электрон почта орқали юбориш орқали олишингиз мумкин. Ҳукумат бундай хизматларни Интернет орқали тақдим этиши одатий тарз сифатида қабул қилинади. Шуни таъкидлаш керакки, агар фуқаро ушбу хизматларни олиш учун муассасага шахсан ташриф буюрса, у ҳолда ушбу муассасага алоҳида эҳтиёжсиз келганлик учун унга жарима солинади.

Манба: review.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Қувайт аэропортига АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими томонидан ҳужум қилинган

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.

NATO бош котиби Россия ҳарбийларига мурожаат қилди

Рюттенинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Украинадаги урушга кетаётган аскарларга бераётган қуроллар талабга жавоб бермайди

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Такало бу пуллар унинг ҳисобига қандай келиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди

Шунингдек, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 500 млн долларгача инвестиция киритиш режалаштирилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.