“Universal Mobile Systems” МЧЖ (Mobiuz) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, АҚШнинг “McKim and Company” компанияси бошчилигидаги молиявий инвесторлар ва соҳавий технологик ҳамкор “JVR Enterprises LLC” (DBA – “JVR Capital Group”) иштирокидаги консорциум таклифи ғолиб деб топилган.
Ушбу таклифга мувофиқ, MobiUz компанияси 351 млн долларга баҳоланган. Шунингдек, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 500 млн долларгача инвестиция киритиш режалаштирилган.
“Мазкур таклифнинг сотиш самарадорлигини кўрсатувчи EV/EBITDA мултипликатори 7,4х ни ташкил этиб, битимнинг юқори самарадорлигини акс эттиради. Мазкур кўрсаткич қиёсий битимлар билан солиштирганда бизнеснинг рақобатбардош баҳоланганини кшрсатади ҳамда мустақил баҳоловчи томонидан аниқланган қийматдан сезиларли даражада юқоридир”, – дейилади Давактив баёнотида.
Битимни якунлаш учун тегишли тартибга солувчи органларнинг зарур рухсатномаларини олиш, шунингдек белгиланган корпоратив ва ҳуқуқий тартиб-таомилларни бажариш талаб этилади.
Mobiuz'ни сотиш бўйича халқаро савдо жараёни 2025 йил июн ойида бошланган эди. Расмий ахборотга кўра, бу жараёнда АҚШ, Япония, Форс кўрфази мамлакатлари, Европа ҳамда Кавказорти минтақаларидан 15 дан зиёд (аксарияти хорижий) инвестор иштирок этган.
10 нафар иштирокчи дастлабки нарх таклифини берган, улардан фақат 6 таси мажбуриятга эга таклифлар билан чиққан.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.