Ўзбекистонда яна 100 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди. 2 нафар қурбон бор
2020 йил 17 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 913 (+104) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 92 нафари Тошкент шаҳрида,
— 12 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
— Тошкент шаҳрида 51 нафар,
— Тошкент вилоятида 45 нафар,
— Жиззах вилоятида 13 нафар,
— Андижон вилоятида 10 нафар,
— Наманган вилоятида 19 нафар,
— Хоразм вилоятида 12 нафар,
— Самарқанд вилоятида 7 нафар,
— Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
— Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
— Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
—Сирдарё вилоятида 15 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 59 959 (+203) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.