Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Ўзбекистонда автомобилсозлик саноатининг 2017-2022 йиллардаги ривожланиш динамикасини тақдим этди.
Қайд этилишича, 2017-2022 йилларда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 бараварга кўпайди. Пандемия ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишларнинг салбий таъсирлари жаҳон автомобил бозорларида сақланиб қолаётганига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми кескин кўпайиб, 328,1 минг донага етди. Шунингдек, 2022 йилда 4094 дона юк машиналари ва 1357 дона автобуслар ишлаб чиқарилди.
Бугунги кунда автомобилсозлик соҳасида мамлакат ЯИМининг 2022 йилда 1,1 фоиз (2017 йилда - 0,6 фоиз) ва саноат маҳсулотларининг 4 фоиз (2017 йилда - 2,8 фоиз) яратилади.
Шунингдек, 2017 йилда ушбу тармоқда ўртача 23,5 мингга яқин киши иш билан банд бўлган бўлса, 2022-йилга келиб ушбу кўрсаткич 29,2 минг нафарга етган ёки 24,3 фоизга ўсган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.