Ўзбекистонда сариқ рангли тарвуз етиштирилмоқда

Ўзбекистонда сариқ рангли тарвуз етиштирилмоқда

Cариқ тарвуз ички бозор ва экспортга чиқарилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги фермер хўжалигида уруғи Жанубий Кореядан келтирилган Riamo навли сариқ тарвуз етиштирилмоқда.

Айтилишича, сариқ рангли тарвуз тури янги, ноёб ва ҳудудларда кам етиштирилади. Шунинг учун ҳам унинг нархи оддий тарвузларга қараганда бироз юқорироқ.

Сариқ тарвузнинг уруғлари камроқ ёки умуман бўлмайди. Таъми манго, лимон ва ананасга ўхшаб кетади. Қизил тарвузга қараганда сал олдинроқ пишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!