Яқинда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида Миллий дастур, чора-тадбирлар комплекси, “Йўл харитаси” белгилаб олинган.
Сўнгги икки йил ичида ҳудудларда эндокринология соҳасини комлекс ривожлантириш, моддий-техник базасини мутаҳкамлаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятлардан пойтахтимизга келиб мурожаат қилувчилар қарийб 3 баробарга қисқаргани таъкидланди. Айни пайтда юртимиз бўйлаб 650 нафардан зиёд эндокринолог шифокор фаолият юритмоқда.
Тадбир давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 октябрдаги буйруғига асосан, пилот вилоятларда 45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, қандли диабетнинг сурункали асоратларини камайтириш, уларни юзага келишини кечиктиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган онлайн регистр ишлаб чиқилмоқда.
“2015 йилда қандли диабет билан касалланган 170 минг 536 та бемор рўйхатга олинган эди, — деди Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсуфалиев. — Бугунги кунга келиб эса, 230 минг 610 та бемор рўйхатга ва назоратга олинган. Кўриб турибмизки, қандли диабетга чалинганлар охирги 3 йилда деярли 60 мингтага кўпайган. Бундан кейин скрининг текширувлари ва касалликни аниқлаш ишлари кўпайиб боради. Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони ортиши кутилмоқда”.
Қайд этилишича, олиб борилган тадқиқотлар ва Наманганда ўтказилган ўрганишлар натижасида мамлакатимизда қандли диабет билан касалланган беморлар сони (230 минг) келгусида 4-5 мартага ошиши мумкин.
“Ҳозирда шу 230 минг нафар бемродан 66 765 тасига давлат томонидан инсулин берилади, — деди Баҳодир Юсуфалиев. — Беморларимизнинг инсулин билан таъминоти — муҳим масала”.
Мулоқот мобайнида академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази олимлари ва етакчи мутахассилари томонидан инсон саломатлиги ва жамият ривожига салбий таъсир этувчи бундай касалликларнинг олдини олиш ва беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани хусусида тўхталиб ўтилди.
22-24 август кунлари Тошкентда ёшлар сайли бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик тантаналарига саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Миллий қадриятлар – пойтахт ёшлари нигоҳида» номли ёшлар сайли бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир 22-24 август кунлари Тошкентдаги энг гавжум ҳудудлардан бири бўлган Сайилгоҳ кўчасида ўтказилади.
Ёшлар сайлида юртимиз ва шаҳримиз тарихига оид кўргазмали воситалар, миллий либослар ва ҳунармандчилик буюмлари намойиши ҳамда бошқа тадбирлар ташшкил этилмоқда.
Шунингдек, 22 август куни Сайилгоҳ кўчасида «Ижод завқи» номли карнай-сурнай фестивали ҳам бўлиб ўтади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.