Ўзбекистонда об-ҳаво совиб кетади

Ўзбекистонда об-ҳаво совиб кетади

Келаётган кунларда республиканинг чекка шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кира бошлайди.                 

Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида 30-31 март ва 1 апрель кунлари баъзи жойларда нисбатан беқарор об-ҳаво кутилмоқда, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Фақат 31 март куни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

2 апрель куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бутун республика ҳудудини эгаллайди.

Март ойининг сўнгги кунларида ва апрель ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади. 30-31 март ва 1 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлиб, +7...+10 даража илиқ атрофида бўлади.

2 апрелда илиқ ҳаво массалари кириб келади ва кундузи ҳарорат +14...17 даража илиқгача кўтарилади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 метрдан юқори бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!