Куни кеча Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари соҳада бошидан кечираётган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон ҳукумати ва Олий мажлисига мурожаатнома йўллади.
Ғалла етиштирилиши ва уни қайта ишлаш давлат томонидан қатъий бошқарилиши, фермер етиштирган ғалла ҳукумат томонидан бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиниши хўжаликларда ушбу соҳага қизиқишини пасайишига сабабчи бўлмоқда.
Республикада сўнгги уч йилда тармоқда амалга оширилган қатор ижобий ислоҳотлар ҳам қайд этилмай қолинмади.
Бир тонна ғалланинг харид нархи 1 млн. 200 минг сўм миқдорида белгиланиши ва ҳосилдорликдан келиб чиқиб 25 % гача устама ҳақ тўланиши натижасида ғалланинг ўртача нархи 1 млн. 420 минг сўмни ташкил этди.
Натижада, фермер хўжаликлари “жонланиб”, ҳосилдорликни оширдилар. “Фермерлар тарихда биринчи маротаба ўз меҳнати самарасини кўрдилар”, деб ёзилади очиқ хатда.
Ғаллани сотиб олиш нархи бозорникига яқинлаштирилиши билан қатор дон корхоналари фермер хўжаликларидан олган ғалласи учун ҳисоб-китобни битира олмаётганлик ҳоллари учраб туради. Сабаби оддий - дон корхоналари ҳам, ўз навбатида, зарар кўрмоқда: қайта ишлашдан тайёрланган уннинг 1 килосини 1400 сўм, яъни ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган қатъий нархда сотишга мажбур бўлиб қоляпти.
Бундай чигалликнинг боиси - маҳсулот етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи ўртасида ягона тизимли занжир йўқлигидадир, дейди хат муаллифлари.
Қолаверса, жойлардаги корхоналар амалда эълон қилинганга зид сиёсатни олиб бормоқда. Қўйилган мақсад - аҳолининг манзилли ижтимоий ҳимояси таъминланмади. Арзон уннинг катта қисми бозор нархларида сотилди.
Мурожаатнома муаллифлари деҳқонларнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, меҳнатига яраша даромад олиши ҳамда етиштириладиган ғалла ҳажмларини кўпайтириш учун ўз таклифлари қаторида имтиёзли кредитларни қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратишни осонлаштириш, “фермер-дон корхонаси-истеъмолчи” учлиги ўртасида бозор муносабатларини ташкил топтириш, нархлар эркинлаштирилиши замирида давлат томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламига ун ва ноннинг мақсадли етиб боришини таъминлаб бериш, ғаллани сотиб олиш нархини белгилашдан воз кечиш, бозорларда эркин нархларнинг шаклланишига имкон яратиш кабилар ўрин олган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.