Бугунги кунда республикамизда кўплаб музейлар фаолият юритмоқда. Музейдаги экспонатларни кўриш айниқса болаларда катта таассурот қолдиради. Шунингдек, музейлардаги маданий-мерос, ундаги ашёлар ва экспонатлар тарихимиз ҳақида тушунча ҳосил қилади. Хўш, фарзандларингиз билан ҳафтанинг қайси кунлари музейларга бориш маъқулроқ ва фойдалироқ?
Ўзбекистон Республикасининг “ Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ҳамда шартлари тўғрисида низом”нинг 6-бандига асосан:
Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.
Шунингдек, Низомда Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кўриш учун ҳар йилнинг 2-8 сентябрь кунлари ташкиллаштирилган “Музейлар ҳафталиги” доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилиши ҳам белгилаб қўйилган.
Давлат музейига 18 ёшга тўлмаган болалар ва аҳолининг бепул кириши ҳисобини юритиш Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус журнал асосида амалга оширилади.
Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ,жумладан, давлат музейларида турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш тартиби ва шартлари билан боғлиқ қоидалари музей ҳудудининг ташриф буюрувчилар учун танишишга қулай бўлган жойига ўрнатилган бўлиши керак.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.