Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича қайси вазирликлар етакчи экани маълум қилинди

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича қайси вазирликлар етакчи экани маълум қилинди

Ўзбекистонда коррупцион жиноятларга қарши олиб борилган фаол ишлар натижасида 2021 йилда республика бўйича 3 769 та коррупцияга оид жиноят иши судларга юборилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 бараварга ошган. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Аксарият коррупцияга оид жиноятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилганлиги танқид қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!