Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан coronavirus.uz расмий веб-сайти яратилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
Ушбу сайтда коронавирус инфекцияси тўғрисидаги керакли маълумотлар эълон қилиб борилади. Хусусан, унда жаҳон ва Ўзбекистондаги эпидемик вазият, ҳар кунлик тезкор ва ишончли манбалардан олинган сўнгги янгиликлар тақдим этилади. Шунингдек, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан боғлиқ маълумотлар билан ҳам танишиш мумкин.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ҳам ишга туширилган эди. Фуқаролар ушбу макрказга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда.
Шунингдек, Koronavirus Info телеграм канали ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган коронавирус инфекциясига оид ҳар кунлик ишончли маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.