Ўзбекистонда "Газпром нефть" бренди остида янги "заправка"лар очилади

Ўзбекистонда "Газпром нефть" бренди остида янги "заправка"лар очилади

Ўзбекистонда "Газпром нефть" бренди остида янги "заправка"лар очилади.

Бу ҳақда компания раҳбари Александр Дюков Россия энергетика ҳафталиги доирасида маълум қилди.

"Компания Ўзбекистонда нефть ва нефть маҳсулотлари, шу жумладан, бензин, дизель ёқилғиси, мойлаш материаллари ва битум етказиб бериш билан шуғулланмоқда. Ҳозирда яна бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинмоқда" — деди Дюков.

Шунингдек, Дюков "Газпром нефть" ўзининг рақамли ечимларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда Бурғилашни бошқариш марказини очишга ёрдам берганини эслатиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!