Ўзбекистонда энг кўп қоғозбозликка йўл қўйган вазирлик ва ташкилотлар маълум бўлди

Ўзбекистонда  энг кўп қоғозбозликка йўл қўйган вазирлик ва ташкилотлар маълум бўлди

Ўзбекистон президентининг қатор фармонлари асосида давлат хизматлари кўрсатиш тартибларига риоя этилиши ҳолати республика миқёсида ўрганилди.

Ўрганиш натижасида қуйидаги вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан давлат хизматлари кўрсатилишида ҳамда ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги аниқланди:

  • - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 50 дан ортиқ;
  • - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 20 дан ортиқ;
  • - Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – 20 дан ортиқ;
  • - «Ўзсувтаъминот» АЖ – 600 дан ортиқ;
  • - «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 300 дан ортиқ;
  • - «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 40 дан ортиқ.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйганлиги юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!