Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилиши белгиланди

Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилиши белгиланди

Маданият вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда, қарорларга ўзгартириш киритилган ҳолда ногирон болалар, шу қаторда кўзи ожизлар ҳам Болалар мусиқа ва санъат мактабларида бепул таҳсил олиши кўзда тутилган.

Жорий йилда республика бўйлаб Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 355 нафар ногиронлиги бўлган ўқувчилар таҳсил олди, шундан 320 нафари кўзи ожиз болалар ҳисобланади.

2020—2021-ўқув йилларига Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш истагини билдирган ногиронлиги бор 650 нафаргача ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!