Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

A A A
Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилган.

Институт об-ҳаво прогнозларини тузишда республика ҳудудларини тўрт зонага ажратган.

Ғарбий зона сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари белгиланган.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Самарқанд, Жиззах вилоятлари марказий зона,

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари жанубий зона, Фарғона водийси вилоятлари эса шарқий зона деб олинган.

Қайд этилишича, республиканинг ғарбий қисми ва чўлларда ёзги мавсумда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача қийматдан 1–1,25 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда мавсумий ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача қийматлардан бир оз юқори (0,75–1 даража) бўлиши прогноз қилинмоқда.

“Июль ва август ойининг бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин. Эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик депрессия жараёни таъсири билан узвий боғлиқ. Шарқий зона (Фарғона водийси), Тошкент вилояти тоғли ҳудудлари ҳамда Сурхондарё вилоятида бутун ёз давомида ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёр кўрсаткичларига яқин бўлиши мумкин”, — дея маълум қилган манба.

Термик депрессия ёзги синоптик жараён бўлиб, Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуднинг пайдо бўлиши, қуруқ-жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади. Бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача, баъзи ҳолларда +48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин. Термик депрессиянинг давомийлиги 2–3 суткадан 5–7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этиши кутилади.

“Сўнгги пайтларда мазкур синоптик жараён кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда”, — дея таъкидланади таҳлилда.

Институт олимлари таҳлилига кўра, жорий ёз давомида минтақанинг катта қисмида ёғингарчилик миқдори кўп йиллик ўртача қийматларга яқин бўлиши (90 фоиз – 110 фоиз) прогноз қилинмоқда. Фақатгина, Фарғона вилояти жануби тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёғингарчилик билан боғлиқ ижобий вазият (110 фоиз – 130 фоиз) бўлиши кутилмоқда.

“Аксарият жаҳон прогностик иқлим марказларининг прогноз моделларига кўра, 2024 йилнинг ёз мавсумида Марказий Осиёнинг жанубида (Қашқадарё, Сурхондарё вилояти) ҳарорат ва ёғингарчиликда энг муҳим ижобий аномалиялар, ҳатто юқори намгарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳозирги мавсумда жанубий регионларда ҳам кучли жала ёғинлар ҳамда сел–сув тошқин хавфлари сақланишини англатади. Фарғона водий вилоятлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли мавсумий ёғингарчиликлар ортидан сел–сув тошқин хавфлари сақланади”, — дейилади Гидрометеорология илмий–тадқиқот институти прогнозида.

Маълум қилинишича, ҳозирда келгуси мавсум ва ойлар учун тузиладиган об–ҳаво маълумотларини тайёрлашнинг юқори аниқликдаги ишончли усуллари йўқлиги сабаб, уларнинг аниқлиги ёзги мавсум учун ҳарорат бўйича 83–88 фоизни, ёғингарчилик бўйича 65–70 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов ҳозир инсоният 125 минг йиллик тарихидаги энг иссиқ даврни бошдан ўтказаётганини айтганди.

Олим мавзуни таҳлил қилиб, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб ҳаво ҳарорати доимгидан 2–2,5 даража,

2040 йилларда 4 даража,

2080 йилларда 6 даражагача кўтарилиши мумкинлигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

АҚШ Эронга урушни тўхтатиш учун 11 та шарт қўйди

АҚШ Эронга урушни тугатиш учун ўз шартларини юборди, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.

Можтаба Хоманаий АҚШ билан музокараларга рози бўлди — Исроил ОАВ

Исроил оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Можтаба Хоманаий АҚШ билан музокаралар ўтказишга розилик билдирган.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Эрон Исроил ва АҚШ базаларига 80-зарбалар тўлқинини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эълон қилди.

Эрон Ҳормуз бўғозида SELEN контейнер кемасини қайтариб юборди

Бу ҳақда ИИҚК денгиз флоти бошлиғи Али Ризо Тангсири ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.