Ўзбекистонда 400 га яқин одамда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 400 га яқин одамда коронавирус аниқланди

2021 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87935 (+384) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 5 нафари Андижон вилоятида,
– 2 нафари Бухоро вилоятида,
– 6 нафари Жиззах вилоятида,
– 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 73 нафари Самарқанд вилоятида,
– 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 4 нафари Сирдарё вилоятида,
– 2 нафари Фарғона вилоятида,
– 3 нафари Хоразм вилоятида,
– 54 нафари Тошкент вилоятида,
– 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
– Бухоро вилоятида 3 нафар,
– Жиззах вилоятида 12 нафар,
– Навоий вилоятида 3 нафар,
– Самарқанд вилоятида 54 нафар,
– Сирдарё вилоятида 5 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
– Фарғона вилоятида 3 нафар,
– Хоразм вилоятида 5 нафар,
– Тошкент вилоятида 27 нафар,
– Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85007 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2288 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!