Ўзбекистонда 2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, бу 2022 йилга (3116 нафар) нисбатан 14,7 фоизга кўп.
Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳукм чиқарилган мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари сони 3412 тани ташкил этган ёки 2022 йилга нисбатан (2965 та) деярли 15,1 фоизга кўпайган.
Судланганларнинг 49 таси (2022 йилда 110 таси) вазирлик, идора ва ташкилотларнинг республика, 267 (264) таси вилоят ва 3259 (2742 таси) туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларидир. Мансабдор шахслар қуйидаги жиноятлари учун жавобгарликка тортилган:
ўзганинг мулкини ўғирлаш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш — 2205 (2022 йилда — 2103);
мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 397 (265);
фирибгарлик — 272 (243);
порахўрлик — 195 (169);
мансаб сохтакорлиги — 36 (51);
мансабга совуққонлик билан қараш — 25 (22);
ваколатидан четга чиқиш — 30 (14);
бошқа жиноятлар — 415 (249).
Лавозим жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига, ҳисоб-китобларга кўра, 1,546 триллион сўм (2022 йилда — 1,12 триллион сўм) миқдорида зарар етказилган бўлса, дастлабки тергов жараёнида 1,31 триллион сўм (847 миллиард сўм) ундирилган. Қопланган зарар улуши 84,7 фоизни ташкил этган (2022 йилда — 83,6 фоиз).
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.