Хоразм бахшичилик, достончилик мактабининг йирик номоёндаларидан бири бўлган Рўзимбой (Қаландар бахши) Норматов 1951 йил 15 июнда Хоразм вилояти, Шовот туманида таваллуд топган. У 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.
Қаландар бахши халқ ижодиётининг анъанавий халқ термалари, достонлари, халфа қўшиқлари ва масхарабозлик йўналишларини ўз ичига қамраб олган «Авазхон» фольклор этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари сифатида кўп йиллар фаолият юритган.
Қаландар бахши қадимий достонлардан «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»,« Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Маҳмуд»,« Саётхон ва Ҳамро», «Гўрўғли» достонлари туркумига кирувчи «Базирён»,
«Авазхон», «Хирмондал» каби қатор достонларини куйлаш билан биргаликда, бизгача фақат мазмунлари орқалигина етиб келган қадимий «Юсуф Аҳмад» достонининг қайта тикланиб ижро этилишига муносиб ҳисса қўшган.
2001 йилда бахшичилик соҳасидаги меҳнатлари учун «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвони билан тақдирланган.
Маданият вазирлиги марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.