Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокурориларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокурориларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари Бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 31-йиғилишида иштирок этди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон Бош прокурорларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига расмий ташриф билан Душанбе шаҳрига боришни таклиф қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжат 2018 йил 6 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган икки давлат Бош прокуратуралари ўртасида ҳуқуқий ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим қоидаларининг амалий ижросини таъминлашга ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилади.

Томонлар бўлиб ўтган конструктив мулоқот самарали ўтганлигини таъкидладилар ва ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёрликларини билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!