Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида йирик логистика маркази қурилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида йирик логистика маркази қурилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 50 гектар майдонни эгалловчи “Бай-Талаа глоба” логистик маркази қурилади. Унинг таркибидан омборлар, улгуржи ва чакана савдо бозори, агросаноат мажмуаси ўрин олади.

Марказнинг ўзи савдо-логистика хаб сифатида фаолият кўрсатади. Асосий вазифаси — Ўзбекистон ва Қирғизистондан маҳсулотларни экспорт қилиш. Унинг ёрдамида юк оқимларини Қирғизистон орқали осонгина МДҲ давлатлари ва Хитойга юбориш мумкин.

Хаб Наманган, Андижон ва Тошкент вилоятлари чегарасидаги қулай ўринда жойлашган. Марказ 2023 йилнинг ёзидан иш бошлаши режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!