“Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи алоқаларининг янги босқичи – ишончли қадамлар билан юксак марралар сари”

A A A
“Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи алоқаларининг янги босқичи – ишончли қадамлар билан юксак марралар сари”

XXI асрни ўзининг кенг қамровли шиддати билан қарши олган глобаллашув ва унинг “кичкина лабораторияси” сифатида эътироф этилаётган минтақавий интеграциялашув жараёнлари инсониятни тобора янги истиқболлар сари етакламоқда. Табиий ҳодиса деб қаралаётган бу жараён ер юзидаги барча катта-кичик давлатларни ўз домига тортиб, дунё халқларини янада жипслашишга ундамоқда.

Жумладан, Европада муваффақият билан давом этаётган интеграциявий жараёнлар халқларнинг бир бутун бўлиб яшашга бўлган кўп асрлик орзу-умидлари амалга ошиши учун замин ҳозирламоқда. Яҳлит бозор яратиш йўлидаги иқтисодий ҳамжиҳатлик ўзининг тор ўзанидан чиқиб, ягона фуқаролик ва умумий ташқи сиёсат томон қадам ташлади.

Франция ташқи ишлар вазири Р. Шуман таклифи асосида 1951 йил 18 апрелда Франция, Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия, Люксембург (Бенилюкс) ўртасида “Европа кўмир ва пўлат ҳамжамияти”ни ташкил этиш тўғрисида Париж шартномаси имзоланди. Айни шу давлатлар иштирокида “Европа иқтисодий ҳамжамияти” ва “Европа атом энергияси ҳамжамияти”ни таъсис этишга оид шартномалар 1957 йил 25 мартда Рим шаҳрида имзоланди ва 1958 йилдан кучга кирди.

Шу тариқа, иқтисоднинг асосий соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Умумий божхона иттифоқи доирасида товарлар (маҳсулотлар)нинг эркин айланиши учун умумий бозор жорий этилди. Ҳамжамиятлар ичида ишчи кучи, хизмат кўрсатиш ва капиталнинг эркин ҳаракатланиши учун ягона макон яратилди. 1992 йилда имзоланган Маастрихт шартномаси ва 2007 йилда қабул қилинган Лиссабон шартномаси Европа ҳамжамиятлари ўрнига ягона “Европа Иттифоқи” деб ном олган ташкилотга асос солди.

Бугунги кунда 4,233,262 кв.км майдонга эга бўлган Европа Иттифоқида 46 тилда сўзлашувчи 100 дан ортиқ миллат вакиллари бўлмиш 450 миллионлик аҳоли истиқомат қилади. Жуғрофий жиҳатдан аъзо давлатларнинг 15 таси – Ғарбий Европа, 10 таси – Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидир. Иккитаси эса (Мальта, Кипр) – Ўртаер денгизи ҳавзасида жойлашган.

Европа Иттифоқининг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни алоҳида эътирофга молик. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган умумий ички маҳсулотнинг 28 фоизи, яъни 15 трлн. АҚШ доллари Иттифоқ ҳисобига тўғри келади. Бу жаҳон иқтисодиётининг олтидан бир улуши демакдир. Дунёдаги энг катта даромадга эга деб эътироф этилган 500 та йирик компаниянинг 161 таси Европа Иттифоқида жойлашган. Европа Иттифоқининг жаҳон савдо айланмасидаги экспорт-импорт улуши эса 20 фоиз, яъни 3,645,933 млн. еврога тенгдир. Шундан импорт улуши – 1,714,224 млн. евро, экспорт улуши эса 1,931,709 млн.евродир. Глобал товар экспортида (жами 13 636.6 млн. евро) Иттифоқининг улуши 15,6 фоизни ташкил этса (жами 2 131.7 млн. евро), глобал товар импортида (жами 13 958.4 млн. евро) эса унинг улуши 13.9 фоизга тенгдир (ёки 1 935.3 млн. евро). Глобал хизматлар экспорт-импортида Иттифоқ ўртача 22 фоиз улуш билан дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

Европа Иттифоқи ташқи савдо муносабатларининг ўзига хослиги шундаки, унинг ташқи савдо айланмаси ҳар йили тахминан 200 млрд. евро ҳажмидаги ижобий сальдо билан якунланади. Дунёнинг 209 та мамлакати билан ҳамкорлик қилувчи Иттифоқ савдо айланмасида халқаро стандартдаги 6-рақамли уйғунлаштирилган тизимда рўйхатга олинган (Harmonized System (HS6)) 4,555 турдаги маҳсулот олди-соттиси амалга оширилади.

Ўзида 27 та давлатни бирлаштирган, аҳолиси жиҳатдан Хитой ва Ҳиндистондан кейинги учинчи, ер майдони жиҳатдан эса, дунёдаги еттинчи ўринга чиқиб олган Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги ўрни салмоқлидир. Европа Иттифоқи ташкилоти ва унинг аъзо давлатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама алоқалар мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг туб принципларини белгилаб берувчи ҳужжатларда мазкур устиворлик алоҳида қайд этиб ўтилган. Икки томонлама муносабатларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти қуйидагиларда ўз аксини топади:

Биринчидан, Европа Иттифоқининг илғор давлатлари (Германия, Франция, Италия, Испания, Нидерландия ва бошқалар) Ўзбекистон учун юқори технологиялар манбаидир. Самолётсозлик, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, қурилиш ва, умуман, ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларига энг замонавий ғарб технологияларини жалб этиш республикамизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчидан, Европа Иттифоқи ўзининг барча аъзо давлатлари билан бир бутунликда Ўзбекистоннинг тайёр ва хомашё маҳсулотлари учун МДҲдан кейинги энг катта истеъмол бозорини ташкил қилади. Бироқ истеъмолчиларнинг харид қувватини инобатга олганда Европа бозори Ўзбекистон товарлари учун ҳар қандай бозордан кўра жозибалироқдир.

Учинчидан, Ғарбий Европа савдо-сотиқ соҳасида мамлакатимизнинг асосий ҳамкорларидан бўлибгина қолмасдан, шу билан бирга, сармояларнинг ҳам асосий манбаидир. Иттифоқнинг хорижий давлатларга йўналтирилган сармоя ҳажми салкам 10 трлн. долларни ташкил этади. Буни инобатша олган ҳолда Европа сармояларини мамлакатимизга жалб этиш масаласига катта эътибор қаратилиб, улар учун қулай инвестициявий иқлим яратиб келинмоқда.

Тўртинчидан, минтақавий ва глобал хавфсизликни сақлаш ҳамда таъминлаш ҳар икки томон учун ҳам долзарб вазифадир. Халқаро терроризм, наркобизнес, экстремизм ва бошқа кўринишдаги трансмиллий таҳдидларга қарши кураш ва минтақавий барқарорликни таъминлашдан ҳар икки томон бирдек манфаатдордир. Европалик мутахассислар таъбири билан айтганда, “хавфсизлик нуқтаи назаридан Европанинг чегараси Афғонистон сарҳадларидан бошланади”.

Ўзбекистон билан кенг жабҳали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш Европа Иттифоқи ва унинг аъзо давлатлари учун ҳам айни муддаодир. Хусусан, Европа Иттифоқи Комиссияси ўзининг 1995 йилда қабул қилинган дастлабки ҳужжати бўлмиш “Марказий Осиёнинг янги мустақил давлатлари билан алоқалар тўғрисида Коммуникация”сида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтади. Коммуникацияда “Иттифоқ Марказий Осиёда муҳим манфаатларга эга. Бу манфаатлар ҳам иқтисодий, ҳам геосиёсий аҳамият касб этади. Айниқса, мазкур минтақани хизматлар, турли жиҳозлар ва сармоя билан таъминлаб турувчи Европа Иттифоқи, айни вақтда, минтақадан чиқувчи энергетика захираларининг сезиларли имкониятларга эга бўлган истеъмолчиси ҳам эканлигидан келиб чиқиб, бу ҳудудда энергетика секторининг ривожланишидан алоҳида манфаатдорлиги” қайд этилади. Кейинчалик Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан 2007 йилнинг 30 майида қабул қилинган “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё: Янги шерикчилик учун стратегия” деб номланган ҳужжатда Европа Иттифоқининг минтақадаги стратегик манфаатлари янада яққол ифода этилган.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатлари мана шундай ўзаро тенг манфаатдорлик асосида қарор топди. 1991 йил 31 декабрда “Ўн иккиларнинг қўшма декларацияси” билан Европа ҳамжамиятлари ва уларнинг ўша пайтдаги 12 та аъзо давлати Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини эътироф этди. 1992 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Европа Ҳамжамиятлари Комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 1994 йил 16 ноябрда томонлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Ўзбекистон Республикасининг Европа Ҳамжамиятлари қошидаги Миссияси 1995 йил 6 майдан эътиборан Брюссель шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. Ўз навбатида, 2002 йил октябрда Европа Иттифоқи Комиссиясининг мамлакатимиздаги фаолиятини амалга ошириш ва бошқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Европа ҳамжамиятларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси вазифасини вақтинча бажариб турувчи “Европа Уйи” Тошкентда ўз фаолиятини бошлади ва, кейинчалик, 2011 йил 31 май куни Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги доимий дипломатик ваколатхонасига айлантирилди.

Европа Иттифоқи ҳамда унинг аъзо давлатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида кўп томонлама дипломатик алоқаларнинг ўрнатилиши томонлар орасидаги иқтисодий, сиёсий, маданий, илмий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ривожланиши учун замин яратди. Европа Иттифоқининг янги аъзо давлатлар ҳисобига кенгайиши ҳам ўзаро муносабатлар кўламига ва сифатига кучли таъсир этиб борди.

Ўтган йиллар давомида ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари ҳам шаклланиб ва мустаҳкамланиб борди. Ҳозирги кунгача 20 дан ортиқ икки ва кўп томонлама шартномалар амал қилиб келмоқда. 1996 йил 21 июнда Флоренциянинг (Италия) “Фортезза де Бассо” қалъасида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи аъзо давлатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги навбатдаги олий саммитида Европа ҳамжамиятлари ва уларнинг аъзо давлатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” имзоланди.

Битим икки томонлама муносабатларнинг жуда кенг кўламини қамраб олган бўлиб, унда томонлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, савдо муносабатларини тартибга солиш, ижтимоий, молия, илм-фан, технология ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам асос яратиш каби мақсадлар ўз аксини топди. Айни пайтда, у ҳамон икки томонлама алоқаларга асос бўлиб келаётган “Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги” Европа ҳамжамиятлари ва Совет Иттифоқи ўртасида 1989 йил 18 декабрда тузилган битимнинг ўрнини эгаллаши ўлароқ, собиқ империянинг ўтмиш сарқитларига барҳам беришдек муҳим сиёсий вазифани ҳам бажарди. Ҳозир кунда Шериклик ва ҳамкорлик битимининг “Кучайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим” шаклидаги янги матнини тайёрлаш ишлари якунланмоқда.

2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг икки томонлама муносабатлар ривожи, айниқса, янгича тус олди. Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг стратегик аҳамияти ва минтақадаги барқарорликни таъминлашда Ўзбекистоннинг ҳал қилувчи мавқеини тушуниб етди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Европа Иттифоқининг Люксембург Кенгаши ва Гент саммити ташкилотнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини кучайтиришни зарур деб топди. Шунингдек, минтақа мамлакатлари, айниқса, Ўзбекистон билан алоқаларга устувор мавқе бериш, сиёсий, транспорт, энергетика, савдо, инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Икки томонлама муносабатларда иқтисодий ва савдо-сотиқ алоқалари энг устувор йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва унинг аъзо давлатлари билан савдо алоқалари катта салмоқни ташкил этади.

Икки томонлама савдо алоқаларининг умумий ҳажми 1993 йилда 545 млн., 2006 йилда 1.1 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 1 млрд. 759 млн. АҚШ долларига етди. 2020 йил якунларига кўра, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми 2,228 млн. еврони ташкил этди. Германия (874 миллион), Италия (340 миллион) ҳамда Франция (267 миллион) Ўзбекистоннинг ЕИдаги асосий савдо ҳамкорлари саналса-да, товар айирбошлашда Кипр, Чехия, Литва, Латвия, Словения, Эстония, Польша каби Европа Иттифоқи янги аъзо давлатларининг улуши ортиб бораётганлиги қувонарли ҳолатдир.

Европа экспорти маҳсулотларининг асосий қисмини электр жиҳозлари ва машиналар, қишлоқ хўжалиги ва пластик материаллар ташкил этса, Ўзбекистон экспортининг катта улуши тўқимачилик маҳсулотлари ва қимматбаҳо металлардан иборат.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда Европа Иттифоқи давлатларининг 1000 дан ортиқ корхонаси, жумладан, 612 та қўшма корхона ва 100 фоиз Европа маблағи асосида ташкил этилган 209 корхона фаолият юритади. Иттифоқ мамлакатлари 275 та компаниясининг ваколатхоналари юртимизда тегишли тартибда аккредитациядан ўтган.

Қисқача қилиб айтганда, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи иқтисодий ва савдо муносабатлари бир маромда ривожланиб келмоқда. Томонлар орасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган 25 йил ичида салкам тўрт баробарга кўпайди. Бироқ икки томонлама савдо алоқаларининг имкониятлари чексиздир. Афсуски, ҳозирги кунда Европа Иттифоқи умумий ташқи савдо айланмасида Ўзбекистоннинг улуши бор-йўғи 0.1 фоизга тенгдир, холос.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи алоқалари минтақалараро миқёсда ҳам ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Европа Иттифоқининг БОМКА (Чегара ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш), КАДАП (гиёҳванд моддаларга қарши курашиш), ТРАСЕКА (транспорт), ИНОГЕЙТ (энергетика), ТЕМПУС/Эрасмус (таълим), ИНТАС (фан ва тадқиқот) каби минтақавий дастурларда иштирок этмоқда. Евроиттифоқ 2003-2019 йиллар давомида биргина БOMКА дастури доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун 40,1 миллион евро ажратди. БOMКА (Border Management Programme in Central Asia) дастури 2003 йилда амалиётга жорий этилган бўлиб, у Марказий Осиё давлатлари ўртасида чегаралар бошқаруви бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон 2004 йилда Европа Иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” минтақалараро мулоқот раунди аъзосидир. Бундай турдаги мулоқотлар минтақавий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқалари ўзига хос хусусиятга эга ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бўладиган алоқаларидан тубдан фарқ қилади. Европа Иттифоқининг давлатсимон мураккаб қурилмаси, аъзо давлатларга нисбатан устивор мавқеи, ташкилот мақсад ва вазифаларининг оддий фуқаролар манфааатига тўғридан-тўғри бўйсиндирилганлиги ўзаро алоқаларга алоҳида хусусият бахш этади. Ўтган йиллар давомида ўзаро муносабатлар мураккаб синовлар даврини босиб ўтди. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, охирги йилларда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатларида жадал ривожланиш кўзга ташланмоқда. Тенг манфаатли алоқалар янги сифат босқичга чиқди.

Мамлакатимиздаги барқарор сиёсий ва иқтисодий ривожланиш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги бирдамлик ва забт этилаётган янги марралар, глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш йўлидаги давлатимиз раҳбарининг аниқ ва дадил ташаббуслари, умуман, қўлга киритилаётган барча муваффақиятларимиз Европалик ҳамкорларимизнинг бундан ўн йил аввалги қарашларини тубдан ўзгартириб юборди. Ҳар қайси замонда ташқи сиёсат ички сиёсатнинг мантиқий давоми сифатида кўрилар экан, янгиланаётган Ўзбекистондаги халқчиллик, очиқлик, шаффофлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари мамлакатимиз ташқи сиёсатида ҳам ўз аксини топаётганлиги, ички ва ташқи сиёсатнинг уйғунлиги бунинг учун замин яратган бўлса, ажабмас. Эътироф этиш мумкинки, мамлакатимиз ичкарисидаги ўзгаришларнинг халқаро майдондаги эврилишларга ҳамоҳанглиги ва тўлиқ уйғунлашиб бораётганлиги Европалик ҳамкорларимизда ишонч руҳини янада кучайтирди.

Айниқса, 2017 йилда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи алоқаларида янги босқич бошланди. Ҳозирги пайтда замон ва у билан биргаликда халқаро вазият, халқаро ҳамжамият ва халқаро алоқалар табиати шиддат билан ўзгармоқда экан, ўзгаришлар даври даъвати мазкур босқичнинг мантиқий асосини ташкил этади. Шу боис, 2017 йил ноябрь ойида азим Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун юртимизга биринчи марта ташриф буюрган Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Ф.Могерини Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё муносабатларининг устувор йўналишлари хусусида гапирар экан, ўзгаришлар даври шерикчилиги ғоясини илгари сурди. Шу аснода, айтиш мумкинки, икки томонлама алоқалардаги турғунлик кайфиятини шиддатли ўзгаришлар даврининг уйғоқ руҳи эгаллади.

Ўтган қисқа вақт ичида дипломатик алоқалар “қуюқлашди”. Ташқи сиёсатнинг ҳаддан ташқари сиёсийлашгани ва мафкуравийлашгани “совуқ уруш” даврининг асоратидир. Ҳар нарсадан ҳадиксираш, хавфсираш ва ёвқараш бунинг асосий аломатлари эди. Биз бу даврни ўз бошимиздан кечирдик. Ҳаракатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслиги, энг кичик имкониятлар майлида ҳам ҳаракатдан тўхтамаслик лозимлиги, буюк натижаларга, баъзан, майда қадамлар билан эришилиши, жараёнлар қутқусида фақат ва фақат тезкор ҳаракат қилиш кераклиги янги Ўзбекистоннинг янги давлат раҳбарини шиори эди. Ўз-ўзига талабчанлик ва ички маъсулият ҳисси орқалигини воқеалар измини бўйсиндириш, ундан олдинга ўтиб олиш ва уни “етаклаш” лозимлиги Давлатимиз раҳбари томонидан қатъий илгари сурилди ҳамда ўзининг хатти-ҳаракати ва хулқ-атвори билан барча даражадаги дипломатларимиз учун намуна бўлди. Буларнинг барчаси Европалик ҳамкорларимизни аниқ қадамлар ташлашга ундади.

2017 йил 9 ноябрь куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини ва Президент Шавкат Мирзиёев ўртасида ўзаро ишончга асос яратган ғоят юқори даражадаги мулоқот ташкил этилди. 2019 йил 31 майда эса Тошкентда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамда Европа Иттифоқи Президенти Дональд Туск учрашуви бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи раҳбарининг Ўзбекистонга илк ташрифи дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигига тўғри келди. 2017 йилдан Европа инвестиция банки (ЕИБ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон билан ҳамкорликни янгидан йўлга қўйди. 2017 йил октябрда Ўзбекистон ЕИБ билан ҳамкорлик бўйича битим имзоланди, 2017 йил ноябрда ЕТТБ Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.

Глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда томонларнинг ўзаро англашув ва тушуниш асносидаги қарашлари тобора яқинлашиб бормоқда. Фикримиз исботи сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин.

Европа Иттифоқи Орол фожиаси, Оролбўйи минтақасининг экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммоларига нисбатан ҳамда Орол денгизининг ҳаётбахш манбалари – Амударё ва Сирдарё сувларидан оқилона фойдаланиш соҳасида илгари сураётган Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг расмий муносабатига ўз хайриҳоҳлигини билдириб келмоқда.

Глобал ва минтақавий хавфсизлик тизимининг энг заиф нуқтаси бўлиб қолаётган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва барқарор тараққиётга йўл очиш борасида ҳам манфаатлар уйғунлиги ва ўзаро изчил ҳамкорликни кучайтириш истаги яққол намоён бўлмоқда. Эслатиб ўтиш жоизки, Европа Иттифоқи Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш ишига энг катта улуш қўшаётган ҳомий ташкилотдир. У 2010 йилда бўлиб ўтган Афғон муаммосига бағишланган Қобул ва Лондон халқаро конференцияларининг ташкилотчиси сифатида майдонга чиқди. 2002 йилдан бери Иттифоқнинг Афғонистонга ажратган инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдами қарийб 4 млрд. еврони ташкил этади. Афғонистоннинг Марказий Осиё республикалари билан чегараларини мустаҳкамлаш орқали Европа Иттифоқи минтақамиз хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистонда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш истагини билдирибгина қолмай, ушбу мамлакатга халқаро инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ва миллий иқтисодни тиклаш ишларига фаол иштирок этиб келмоқда. 2018 йил 27 мартда Тошкентда ўтказилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги учрашувлар томонларнинг қарашларини янада яқинлаштирди. Унда нутқ сўзлаган ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Афғонистондаги вазиятни барақарорлаштиришга оид расмий Тошкент ташаббусини қўллаб-қувватлаши, бу масала Брюсселнинг ҳам доимий эътиборида эканини қайд этди. Шу боис, Европа Иттифоқининг нуфузли сиёсий арбоби Афғонистон иқтисоди ва инфратузилмаларини тиклаш борасида Ўзбекистон илгари сураётган аниқ таклиф ва лойиҳалар ҳамда амалий сайи-ҳаракатлар учун мамлакатимиз президентига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун томонлар муҳим стратегик ҳужжатлар қабул қилмоқда. 2019 йил 19 июнда Иттифоқ Марказий Осиё бўйича ўзининг янги стратегиясини қабул қилди. “Европа иттифоқи ва Марказий Осиё: мустаҳкам ҳамкорлик учун янги имкониятлар” деб номланган ҳужжат Бюрсселнинг минтақа давлатлари билан муносабатлари тарихида янги саҳифа очишга хизмат қилади. Брюссель расмийларига кўра, янги геосиёсий воқелик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш зарурати ушбу ҳужжатни ишлаб чиқишга ундаган. Айни пайтда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрида қабул қилинган Баённомаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш Режаси амалга тизимли татбиқ этиб келинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил июнда “Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган Стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилган.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига, айниқса, халқаро иқтисодий тузилмаларга аъзо бўлиб кириш орқали жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига алоҳида кўмак кўрсатиб келмоқда. 2019 йил 11 ноябрдаёқ Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун 5 миллион евро грант ажратди. Ушбу маблағ ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ келишувлари ва халқаро савдо тизимига оид билимларини оширишда ишлатилади.

2021 йил 9 апрель куни яна бир муҳим воқеа содир бўлди. Ўзбекистон Европа Иттифоқининг Преференциялар бош тизими доирасида қўшимча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божларисиз Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилиш имконини беради. Ўзбекистонга нисбатан GSP+ преференциялар тизимининг, айниқса, мамлакатимиз COVID-19 инқирози билан курашаётган паллада тақдим этилиши, албатта, таҳсинга сазовордир.

Фан ва таълим соҳаси Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг энг истиқболли йўналиши бўлиб қолмоқда. Мамлакатимиздаги таълим ва тадқиқотчилик муассасалари Европа Иттифоқининг “Ерасмуз”, “Горизонт” каби халқаро грант дастурларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ҳар йили юзлаб ўзбекистонлик талабалар Европа университетларида таълим олиш имкониятига эга бўлмоқда. Айниқса, Эрасмуз Жан Моне грант лойиҳалари йўналишида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Марказий Осиё минтақасида энг пешқадам олийгоҳ ҳисобланади. 2020 йилги танловлар натижасида университет жамоаси томонидан қўлга киритилган грант доирасида минтақамизда ягона Тошкент Европа тадқиқотлари маркази ташкил этилди. Марказ директори Г.Исмаилованинг сўзларига кўра, “Бугунги кунда “келажак”, “таълим” ва “ёшлар” айни бир мазмунни ифодаловчи бир маъноли сўзларга айланган экан, фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик устивор йўналиш бўлиб қолаверади”.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Европаликлар томонидан “қўшниларимизнинг қўшнилари” деб аталаётган Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқалари янги сифат босқичига чиқди. Икки томонлама алоқалар янгича характер касб этиб, турғунликдаги ҳамкорликдан ўзгаришлар даври шерикчилигига айланмоқда.

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг моддий кўмагига кўз тикувчи бенефициар давлатдан савдо-иқтисодий муносабатлардаги тенг манфаатли ҳамкорига айланмоқда.

Энг муҳими, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи алоқаларининг янги босқичи нафақат юқори даражадаги ҳукуматлараро даражада, балки жамиятнинг нодавлат тузилмалари, фуқаролик жамияти институтлари, ишлаб чиқарувчилар ва бизнес гуруҳлари, илм-фан намоёндаларидан иборат “қуйи қатлам” доираларида ҳам ўз таъсирини сездирмоқда. Давлат ва ҳукуматлараро олий даражадаги алоқалар оддий инсонлар ўртасидаги кундалик мулоқот тусини олмоқда.

Сўнгги сўз ўрнида, Европалик ҳамкорлар томонидан катта эътибор билан кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Европа Иттифоқига ташрифи икки томонлама алоқаларнинг кейинги истиқболи учун, албатта, муҳим амалий аҳамият касб этади.

Ҳайдарали Юнусов,

юридик фанлар номзоди,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти,

Тошкент Европа тадқиқотлари маркази етакчи эксперти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Эрон ва Исроил қачон ҳужумларни тўхтатишини айтди

Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Исроил "Яқин Шарқ ва бутун дунё қиёфасини ўзгартириш" мақсадида "тарихий операция" ўтказмоқда.

Россия АҚШни Яқин Шарқдаги можарога аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди

Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган

Тошкентда ота 11 яшар қизини мунтазам зўрлаб келгани маълум бўлди

Тошкентда беш нафар фарзанднинг отаси бўлган шахс иккинчи рафиқасининг 11 ёшли қизини мунтазам равишда зўрлаб келган.

Эрон Исроилга зарба беришни тўхтатиш шартларини айтди

Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Россия Эронга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.

Исроил Натанз ядровий заводидаги центрифугаларни йўқ қилди

Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.

Пентагон Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юбормоқда

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Исроил Теҳронда яна бир расмий шахсга ҳужум уюштирди

Clash Report нашрига кўра, Теҳроннинг шимолий қисмидаги ракета ҳужуми маҳаллий расмийлардан бири яшайдиган уйга тўғри келган.

21 мусулмон давлати Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумларини қоралади

Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.

Исроил Эрон раҳбари Ҳоманаийнинг яқинларини бирма-бир йўқ қилмоқда

86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.

Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларига мурожаат ​​​​​​​

Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар борасида юртдошларимизга мурожаат йўллади.

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.

"Толибон" Термиздеги бозорга 40 ёшгача бўлган аёллар киришини тақиқлади

Бу ҳақда маҳаллий сотувчилар хабар беришган.

Эрон Исроилга эрталабгача ҳужум қилади — манба

Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) хабар берди, деб маълум қилади Fars агентлиги.

Генераллардан то Трампгача: Нетаньяху кимнинг сўзини тинглаяпти?

Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.

Эронлик қиз ноласи: "Илтимос, гўзал Теҳронимни Ғазога айлантирманг"

BBC.com нашри Эрон фуқароларининг ички кечинмалари ва фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Эрон эса ақлли ўйнамоқда..."

Янги Зеландиялик профессор Саймонс Исроилнинг Эронни енгиш имконияти йўқлиги ҳақида гапирди.

Исроил Эрон давлат телевидениеси офисига ҳужум уюштирди

Аввалроқ, Исроил мудофаа вазири режалаштирилаётган ҳужум ҳақида ишора қилиб, “Эроннинг тарғибот минбари йўқ бўлиш ёқасида турибди”, деган эди

Эрон биринчи марта Исроилга чинакам қаттиқ зарба бериши мумкин

Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган

Ҳиндистонда кўприк қулаши натижасида сайёҳлар ҳалок бўлди

Қулаш оқибатида яна бир неча киши чўкиб ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. 39 киши қутқариб олинган.

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.

Эроннинг Исроилга уюштирган сўнгги ҳужуми қурбонлари сони беш нафарга етди

Эроннинг Исроил марказига қилган сўнгги ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда N12 телеканали хабар бермоқда.

БМТ глобал гуманитар ёрдам дастурини кескин қисқартирди

Дунёдаги кризис ўчоқларида эҳтиёж ошиб бораётган бир пайтда, БМТ молия етишмаслиги сабабли ёрдам дастурларини қисқартиришга мажбур бўлди. Гуманитар муассасалар таъбири билан айтганда, «эшитилмаган даражадаги молиявий танқислик» қарорлар қабул қилишда оғриқли танловларга олиб келмоқда.

Исроил Ғазода алоқа инфратузилмасини мақсадли равишда йўқ қилмоқда

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг расмий Медиаофиси баёнот берди.

Кремль Нетаньяхунинг баёнотига жавоб қайтарди: “Исроил ҳаракатларини қоралаймиз”

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.