Ўзбекистон Суперлигаси. Водий дербисида ғалаба қозонган "Навбаҳор" пешқадамга айланиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси. Водий дербисида ғалаба қозонган "Навбаҳор" пешқадамга айланиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ягона голга 90+3-дақиқада Филип Иванович муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "лочинлар" ушбу натижадан кейин очколарини 15 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўриндан жой олди. "Йўлбарслар" 11 очко тўплаган бўлиб, клуб ҳозирча 5-поғонани банд этиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!