Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида чоракфиналга чиқди

Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида чоракфиналга чиқди

Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий жамоалар ўртасида ФИДЕ жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон шахматчилари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Польша миллий жамоаси билан 2-2 ҳисобида дурангни қайд этишди. Бу натижа шахматчиларимизга B гуруҳида 1-ўрин билан чоракфиналга чиқиш имконини берди.

Аввалроқ, ўзбекистонликлар гуруҳда АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Озарбойжонга (1,5-2,5) ютқазишган эди.

Чоракфиналда Ўзбекистон миллий жамоаси Украина билан беллашади. Ўйинлар 23 ноябр куни ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!