Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар рўйхатига кирди

Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар рўйхатига кирди


“World of Statistics” Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритилганини эълон қилди.

Ушбу рейтинг машҳур “Lonely Planet” саёҳат нашри томонидан тақдим этилган материаллар асосида тузилган.

Нашр томонидан Мўғулистон, Ҳиндистон, Марокаш, Чили, Бенин, Мексика ва Покистон ҳам саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар деб топилди.

Маълумот учун, “Lonely Planet” –кам ҳаражатли саёҳатлар бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган биринчи расмий нашриёт бўлса, “World of Statistics” – халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган иқтисодий ва ижтимоий маълумотлар асосида халқаро статистик маълумотларни тарқатувчи энг нуфузли нашр ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!