Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўз майдонида Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради.
Олдинроқ хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва бу орқали чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Ишқибозлар эндиликда вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилишлари мумкин.
Айни пайтда мухлислар мазкур учрашув чипталарини iticket.uz сайтида 3 хил тоифада ҳарид қилишлари мумкин:
1-тоифа – 15 000 сўм;
2-тоифа – 25 000 сўм;
CIP – 35 000 сўм.
Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.