Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди.

У махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлашнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболларини белгилайди, бу борада тегишли дастурларни кўриб чиқади, тасдиқлайди. Бошқа қатор вазифаларни амалга оширади. Давлат комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ташкил этилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эса хорижда ишлаб чиқариладиган ҳарбий маҳсулотларни харид қилиш, экспорт қилиш билан шуғулланадиган O'ztextreyd давлат унитар корхонаси тузилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!