Ўзбекистон қашшоқлик бўйича минтақада учинчи бўлди
Ўзбекистон қашшоқлик даражаси бўйича Марказий Осиёда учинчи бўлган. Ундан олдин Қирғизистон ва Тожикистон турибди. Бу ҳақда "Zed News" ёзмоқда.
Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича эксперти Уильям Зейтц фикрича, Қозоғистонда қашшоқлик даражаси энг паст кўрсаткичга эга. Ҳатто қозоқларда бу ҳолат секинлик билан бўлса-да, йўқолиб бормоқда.
Шаҳарлараро олиб қараганда иқтисодий фаоллик бўйича Тошкент, Олмаота ва (ҳозирги Нурсултон) шаҳарларида ҳолат яхши. Аммо Бишкек ва Душанбе аҳолиси қашшоқлик даражасидан ҳали чиқиб улгурмаган.
Жаҳон банки қашшоқлик даражасини аҳолининг истеъмолига қараб аниқлайди: одамлар нима сотиб оляпти, қанақа маҳсулотлар, пулини нимага ишлатяпти ва ҳоказо. Масалан, ҳозир қозоқлар кунига ўртача 5,5 доллар, қирғизлар эса 3,2 доллар фойда топади. Ўзбекларники айтилмаган, ўзингиз ҳисоблаб, изоҳга ёзишингиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, 2030 йилгача фуқароларнинг ўта қашшоқлик шакли бартараф этилиши керак.
