Ўзбекистон: набираларимиз мамлакатимиз билан фахрланишлари учун…

Ўзбекистон: набираларимиз мамлакатимиз билан фахрланишлари учун…

Набирам 7 ёшга тўлади, бу йил у мактабга боради. Дарҳақиқат, у бошқа Ўзбекистонда, Ўзбекистон-2016да туғилган “биринчи синф ўқувчилари”нинг сўнгги авлоди бўлади. У ҳозир биз яшаётган, ўзгарган шароитдан яхши эдими ёки ёмонми? – Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик узоқ вақт баҳс олиб боради. Мен эса шунчаки унинг бошқача бўлганлигини қайд этаяпман. У бошқа Ўзбекистон эди. Ўйлайманки, агар сиз бу даврда мамлакатни кенг кўламли қайта форматлашнинг гувоҳи ёки ундан ҳам аниқроқ айтганда иштирокчиси бўлсангиз, фикримни маъқуллайсиз деб ўйлайман.

Ҳақиқатан ҳам, ўзгаришлар ҳаётимизнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатди. Масалан, ўнлаб йиллар давомида асосий миллий бойлигимиз ҳисобланган пахтани олайлик. Биз нимага эга эдик? 2016 йилда мамлакатимизда толани қайта ишлаш етиштирилган ҳосилнинг учдан бир қисмига зўрға етди, уни йиғишда мажбурий ва болалар меҳнатининг улуши 14 фоизни ташкил этарди, 330 дан ортиқ фирма ва компаниялар, жумладан, жаҳонга машҳур брендлар ҳам Ўзбекистон пахта хомашёсига ва ундан тайёрланган маҳсулотларга нисбатан норозиликка қўшилди.

Ҳозир нимага эгамиз?

2023 йилга келиб Ўзбекистонда “оқ олтин”ни қайта ишлаш 100 фоизга етди, мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам берилди, экспорт йўлидаги барча тўсиқлар олиб ташланди ва чекловлар бекор қилинди. Ҳозир эса республика ташқи бозорга хомашё эмас, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар жўнатмоқда. Буларнинг барчаси, умуман, қишлоқ хўжалигида амалга оширилган чуқур ислоҳотлар, хусусан, пахта-тўқимачилик кластери тизимини шакллантириш туфайли амалга оширилди.

Шу туфайли ҳозирги биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳеч ким уларнинг фарзандларини қишлоқ хўжалиги ишларида қатнашиш учун мактабдан чалғитмаслигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Бу болажонлар, жумладан, набирамнинг ҳам сифатли таълим олиши, жумладан, олий маълумот олиши учун имкониятлар янада кенгаяди. Зеро, 2016-2022 йилларда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари сони 2,5 баробарга ошиб, 198 тага етди, бу даврда ёшларнинг олий таълим муассасаларига қамраб олиниши 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Бу болажонлар мактабни тамомлагунча бу кўрсаткичлар янада ортади.

Ўзбекистонда 2016 йилда бошланган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг энг яхши намунаси ҳокимият ва аҳоли ўртасида давом этаётган мулоқот бўлди. Йиғилиб қолган муаммоларга юз тутган мамлакатга, умуман, ўша даврда шаклланган жамият эҳтиёжларига жавоб берувчи, Ўзбекистонга мисли кўрилмаган очиқлик ва ошкоралик даражаси билан ажралиб турувчи мутлақо янги кун тартиби таклиф этилди.

Бизни ўйлантираётган муаммо, таклиф ёки ташаббус билан мурожаат этиш мумкин бўлган Халқ қабулхоналари сингари муассаса мавжудлигини 7 йил аввал тасаввур қилган бўлармидик? Ҳокимият ва идоралар вакиллари эса мурожаат этувчини шунчаки тинглаш билан чекланиб қолмай, балки (албатта, Қонун доирасида ва ўз ваколатлари доирасида) уни қаноатлантирувчи жавоб топишга мажбур бўлишларига умид қиламиз?! Нима учун ҳар хил қоғозбозликларга барҳам берилиб, иш жараёни соддалаштирилиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш учун, давлат хизматлари кўлами ҳам ислоҳ қилинди, 2016 йилда улар атиги 12 та бўлиб, фақат тадбиркорларга хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 280 тага етиб, эндилкда барча тоифадаги аҳоли учун хизмат кўрсатади?!

Валюта чайқовчилиги барҳам топиши ва фарзандларимизнинг хорижда ўқиши ёки ота-онамизнинг даволанишига пул тўлаш учун мамлакатнинг исталган банкидан осонликча доллар сотиб олиш мумкинлигини (гарчи биз буни чиндан хоҳлаётган бўлсак ҳам) тасаввур қилган бўлармидик?

Чегаралар очилиши билан олисларга ёки яқин хориждаги қариндош-уруғларга дам олишориш учун бимкониятлари шунчалик кенгайишини тасаввур қилганмидик? Қўшни давлатлар билан савдо-сотиқ ҳақида нима дейишимиз мумкин? Агар 2017 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2,6 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ўтган йил охирида бу кўрсаткич 7,5 миллиардга долларга етди, яъни уч баробарга ошди!

Қардош халқлар билан ўзаро ҳамжиҳатлик ва интилиш даражаси юксалиб, маданий-маънавий алоқалар мустаҳкамланаётганини ҳеч қандай рақам билан ўлчаб бўлмайди! Бугунги кунда бу аллақачон умумеътироф этилган ҳақиқатга айланди: ўтган йиллар давомида мамлакатимиз минтақадаги интеграция жараёнларининг ўзига хос драйверига айланди. Бу ҳолат эса барча соҳаларга тааллуқли.

Яқин орада, яъни 2015-2016 йилларда, асосан яккаланиб қолган, ярим ёпиқ Ўзбекистон кўплаб чекловчи чоралардан воз кечиб, кенг кўламли модернизация ва цивилизациялашган глобал ижтимоий-иқтисодий маконга тўлиқ интеграциялашувга йўналтирилган давлат сифатида ўзини намоён эта бошлайди, деб тасаввур қила олармидик?

Бу таққослов қанчалик ўринли эканини билмайману, лекин бундан 7 йил аввал мамлакатимиз қиш уйқусидан кейин табиат сингари уйғонди ва зудлик билан динамик ўзгаришлар зарурлигини англаб, аста-секин ривожланиш юкини сиқиб чиқарди.

Янги инвестиция сиёсати ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар транспорт ва коммуникациялар, энергетика ва қишлоқ хўжалиги, саноатнинг турли тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаси, тиббиётда иқтисодий жиҳатдан фойдали, таълимда, айни пайтда ниҳоятда ўзгарган туризм индустриясида ва бошқа соҳаларда бозорни тўлдириш, маҳаллий товарлар рақобатбардошлигини ошириш, бандлик муаммоларини ҳал этиш ва умуман турмуш сифатини яхшилашга ёрдам берувчи, ижтимоий йўналтирилган замонавий лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўлди. Ҳаётимиз янада қизиқарли бўлди, шундай эмасми?

Оммавий ахборот воситаларининг эркинлашуви ва ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича очиқ баҳс-мунозаралар шароитида нима содир бўлаётганини кузатиб бораяпмиз. 2016 йилда медиа маконини либераллаштиришнинг бундай даражасини тасаввур эта олармидик? Мен бунга шубҳа қиламан ....

Мен набирам туғилганидан буён ўтган йиллар давомида ҳаётимизнинг муайян соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларнинг айрим натижаларини беихтиёр айтиб ўтдим.

Албатта, 7 йил давомида биз тилга олган соҳаларда ва бошқа соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиш учун битта нашрнинг ўзи камлик қилади, чунки мумтоз ёзувчимиз айтганидек, “чексизликни тушуниб бўлмайди”. Шу билан бирга, юқоридаги воқеалардан кейин бизда ҳаммаси яхши, Ўзбекистонда барча қийинчиликлар енгиб ўтилди, деган таассурот бўлмаслиги керак. Йўқ. Муаммолар бор. Биз уларни яширмаймиз. Биз уларни ҳал этиш йўлларини топамиз ва очиқ муҳокама қиламиз.

Қайси ижтимоий эҳтиёжлар бугунги кунда энг долзарб ҳисобланади? Коррупцияга барҳам бериш ва бюрократик ўзбошимчаликка қарши кураш? Ҳа! Салоҳиятли парламент ва ҳукумат қарорларининг шаффофлиги? Ҳа! Рақобатли иқтисодиёт ва бозор иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги? Ҳа! Экологик энергетика ва ақлли шаҳарсозлик? Тарихий қадриятларни сақлаш ва изчил демократлаштириш? Ҳаммасини маъқулаш мумкин! Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Йўл қўйилган хатолар, мавжуд муаммолар ва жиддий танқидлар ўзгаришларга умумий кайфиятимизни туширмаслиги керак. Зеро, Ўзбекистон янгиланиш йўлидан ўтиб, энг мураккаб вазифаларни қатъият билан ҳал этиб, унга амал қилиши шарт! Ўтган 7 йил давомида эришган ютуқларимиз бизга қанчалик улкан бўлиб туюлмасин, кейинги 7 йил бундан кам бўлмаслиги ва, эҳтимол, бунёдкорлик ғоялари билан янада илҳомлантирилган бўлиши керакдек туюлади.

Ҳеч бўлмаганда, менинг набирам сингари бу йил мактабга борадиган болажонлар камолотга эришиб, бугунги ютуқларимиз билан фахрланишлари ва мамлакатни яна янгилаш кераклиги ҳақида ўйламасликлари керак.

Рахимджан Махкамов,
публицист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!