Бугун Гавана портига Мексика ва Уругвайдан яна бир гуманитар ёрдам жўнатилди.
Бу ҳақда Кубанинг Cubadebat портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, кема портда Куба Бош вазири ўринбосари Оскар Перес-Олива, Куба озиқ-овқат саноати ва ички савдо вазирлари ҳамда Мексика ва Уругвайнинг Гаванадаги элчилари томонидан кутиб олинган.
Гуманитар ёрдам озиқ-овқат ва гигиена воситаларини ўз ичига олади ва асосан болалар, қариялар ва муҳтож оилаларга юборилади.
"Куба жиддий иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда, бу АҚШ ҳукумати томонидан республикага қарши жорий этилган савдо, иқтисодий ва молиявий эмбаргонинг кучайиши билан янада оғирлашди", деди Куба озиқ-овқат саноати вазири Алберто Лопес.
Мексиканинг Кубадаги элчиси Мигел Игнасио Диас Рейносо бу йил бошидан бери Мексика томонидан Кубага юборилган саккизинчи ёрдам жўнатмаси эканлигини эълон қилди. Бу сафар Уругвай ташаббусга қўшилди.
Шуни таъкидлаш керакки, Кубадаги вазият шу йилнинг январь ойи охирида АҚШ маъмурияти оролга ёқилғи етказиб беришни тўлиқ блокировка қилишга қаратилган чораларни эълон қилганидан кейин кескин ёмонлашди.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Зеленскийдан G7 саммити доирасида учрашув ўтказиш бўйича расмий таклиф олмаганини маълум қилди.
Эронлик сиёсий таҳлилчи Ҳамид Содиқнинг таъкидлашича, Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари ва мустақил ҳарбий қарорлари Вашингтон манфаатлари учун тобора каттароқ муаммога айланмоқда.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.