Душанба куни АҚШ суд ҳайъати тадбиркор Илон Маск томонидан компанияга қарши қўзғатилган даъво бўйича OpenAI фойдасига қарор чиқарди.
Reuters агентлиги хабар беришича, суд сунъий интеллект компанияси инсониятга фойда келтириш бўйича асл миссиясидан четга чиққани учун Маск олдида ҳеч қандай жавобгарликка эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Калифорниянинг Окленд шаҳридаги Федерал суд ҳайъати Маскнинг даъвони жуда кеч қўзғатганлиги ҳақида бир овоздан қарор чиқарди.
Суд жараёни 28 апрелда бошланди. Асосий тўқнашув Маск ва OpenAI бош директори Сэм Альтман ўртасида бўлиб ўтди.
Маск OpenAIни нотижорат ташкилот ҳисобидан инвесторлар ва инсайдерларни ноқонуний равишда бойитишга уринишда ва сунъий интеллект хавфсизлигига етарлича эътибор бермасликда айблади. Миллиардер OpenAIдан 150 миллиард доллар миқдорида товон пули талаб қилди. Шунингдек, у Microsoft бошиданоқ OpenAI яхши ишлардан кўра пул ҳақида кўпроқ қайғуришини билганини даъво қилди.
OpenAI Маскнинг лойиҳани "фойдали" деб билишига ва OpenAI инсоният манфаати учун хавфсиз сунъий интеллект яратиш бўйича таъсис шартномасини бузганлигини даъво қилиш учун жуда узоқ кутганига қарши чиқди.
OpenAI Anthropic ва xAI каби СИ компаниялари билан рақобатлашади ва компаниянинг қийматини 1 триллион долларга етказиши мумкин бўлган дастлабки оммавий таклифга тайёргарлик кўрмоқда.
Microsoft раҳбарининг сўзларига кўра, компания OpenAI билан ҳамкорликка 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
Маскнинг xAI энди унинг OpenAIни ортда қолдириши мумкин бўлган IPOга тайёргарлик кўраётган космик ва ракета компанияси SpaceXнинг бир қисмидир.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Инспектор мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимининг тизимга қайта ишга тикланишида ёрдам бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Вучич, шунингдек, бош вазир лавозимига номзодини кўрсатиш ҳақида ўйлаётганини, амалдаги ҳокимиятдан президентлик лавозимига муносиб ворис излаётганини тан олди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.