Ўзбекистон илк марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC) аъзолигига сайланди

Ўзбекистон илк марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC) аъзолигига сайланди

БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025−2027 йиллар учун ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC) аъзоларига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон илк марта кенгаш аъзолигига сайланди, деб хабар бермоқда ТИВ.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг 185 та овозини олди. Мамлакат 2025 йил 1 январдан Осиё-Тинч океани гуруҳидан бўшатилган тўртта ўриндан бирини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!