Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК ҳамда Visa халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор бепул чипта олиш имконини берадиган кобренд пластик карточкалар муомалага чиқарилди. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайти хабар қилади.
Яъни карточкалар орқали кундалик сарф-харажатлар тўланганда, карта эгасига бепул баллар тақдим этилади. Маълум миқдордаги баллар тўпланганидан сўнг ушбу баллар орқали миллий авиакомпаниянинг исталган йўналиши бўйича бепул чипта олиш мумкин бўлади.
Карточка мижознинг хоҳишига қараб, АҚШ долларида ёки миллий валютада очилади. Хусусан, Visa Gold карточкасини очиш баҳоси 150 минг сўм, Visa Platinum 250 минг сўм. Карточкалар бўйича энг кам маблағ эса 50-100 АҚШ доллари ҳамда 400-800 минг сўмни ташкил қилади. Баллар эса унинг туридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Шунингдек, карточкани очиш вақтида қўшимча бонус ҳам тақдим этилади. Wелcоме бонуси 1000 мил масофагача учиш, мижозни суғурталаш, консерж-сервис дунё бўйлаб меҳмонхонадан жой банд қилиш, чипталарни резервга олиш, харид қилишда ёрдам бериш, кутиш ва кузатиб қўйиш хизматари шулар жумласидан.
Карточкалар соҳибига Visa халқаро тўлов тизими шерикларининг маҳсулот ва хизматлари бўйича 5 фоиздан 20 фоизгача чегирма қилинади.
Бу турдаги карта 2019 йилнинг 1 февралидан амалга киради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.