Эълон сайтда чиққач, Россия Федерациясига тегишли телефон рақамидан бир неча бор қўнғироқ бўлади ва ўзини "Сергей" деб таништирган номаълум шахс, улардан диванларни сотиб олишни ваъда қилади. Мебелларнинг пулларини эса "Click-Bot" пул ўтказиш тизими орқали уларнинг номидаги пластик карточкаларига кўчириб беришини айтади.
Шундан сўнг номаълум шахс Ўзбекистон фуқаролари номида бўлган пластик карточкаларнинг 16 ва 5 та рақамлардан иборат махфий кодларини алдов йўли билан сўраб олиб, уч фуқаронинг пластик карточкасидан умумий миқдорда 4 миллион 398 минг сўмни ечиб олган.
"Мазкур ҳолат юзасидан учала шахс ҳам Бухоро шаҳар ИИО ФМБга қилган мурожаатига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилган ИИВ хабарида.
Ўзбекистон ИИВ мамлакат фуқароларидан "ўзлари танимаган, кўрмаган ва билмаган шахслар билан интернет тармоқлари орқали олди-сотди ёки қандайдир келишувларни амалга ошираётганда ҳамиша ҳушёр бўлишларини" сўрайди.
Шуни айтиш жоизки, фирибгарлар Ўзбекистонда қўллаётган бу схема, чет элда кенг тарқалган интернет-фириб турларидан бири - фишинг сифатида машҳур. Фишинг мақсади - кишига тегишли кредит ёки бошқа карталарнинг PIN-коди ва бошқа маълумотларни қўлга киритишдан иборат. Ҳеч қачон картангиз рақами ёки PIN-кодини бегоналарга берманг.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.