Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи, ривожланиши ва бугунги кун истиқболлари

A A A
Ўзбекистон автомобилсозлик тарихи, ривожланиши ва бугунги кун истиқболлари

Маълумки, Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётни либераллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш, миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ва саноатга соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш белгиланди. Ҳақиқатан ҳам, республикамиз саноатининг ривожланишида автомобилсозлик соҳаси алоҳида устувор аҳамиятга эга бўлган истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади. Ҳусусан, автомобилсозлик бизнеси ички бозорда аҳолининг автомобилларга бўлган талабини қондириш, мамлакатдан валюта чиқиб кетиш оқимини камайтириш ҳамда экспорт орқали давлатга валюта тушумини ошириш асосида тўлов балансининг ижобий сальдосини таъминлашда сезиларли улушга эгадир. Шунингдек, соҳанинг ривожи аҳоли бандлигини таъминлаш, реал даромадларини ошириш каби муҳим ижтимоий муаммоларни бартараф этишга ҳизмат қилади. Бундан ташқари капитал талаб ва билимталаб соҳа сифатида ижтимоий-иқтисодий тараққиётда муҳим роль ўйнайди. Автомобилсозлик соҳасига муттасил қизиқиш ҳамда унинг инсоният ҳаёт тарзига сезиларли таъсири кўплаб тадқиқотларда ўз тасдиғини топган.

Автомобилсозлик тарихи 1992 йилда Жанубий Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқарувчи корхона барпо этишга келишиб олинди. 1993–1996 йилларда Асака шаҳрида «Uz-DAEWOO» заводи барпо этилди ва «Дамас», «Тико», «Нехиа» русумли автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 1996 йилда 25,3 минг, 1997 йилда 64,9 минг, 1998 йилда 54,4 минг, 1999 йилда 58,4 минг, 2004 йилда 70 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. «Uz-DAEWOO» заводида 1999–2003 йилларда «Матиз», «Лаcетти» русумли автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўзбекистон дунёда автомобиль ишлаб чиқарувчи 28-мамлакатга айланди. «Uz-DAEWOOavto» заводи 10 йил (1996–2006 йил июнь) давомида 571 580 та автомобиль тайёрлади, уларнинг 198 609 таси хорижга экспорт қилинди.

Самарқандда автобус ва юк машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «СамКочавто» заводи қурилди ва 1999 йилда ишга туширилди. 2000 йилда «СамКочавто» заводи 483 та автобус, 102 та юк автомобили ишлаб чиқарди.

Республикамизда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи ўнлаб янги корхоналар бунёд этилди. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида автомобилларга бутловчи қисмлар тайёрлайдиган 61 та қўшма корхоналар қурилиб ишга туширилди.

2007 йилда «Ўзавтосаноат» уюшмаси билан АҚШнинг Генерал Моторс компанияси ўртасида “GМ–Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилди. 2012 йилнинг 20 март куни “GМ–Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган «Chevrolet Malibu» автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

2009 йилдан Германиянинг «MAN Nutzfahrzeuge AG» концерни ҳамкорлигида «МАН Авто–Узбекистан» қўшма корхонаси ташкил этилиб, «МАН» юк машиналари ишлаб чиқилмоқда. Самарқандда барпо этилган ва ишга туширилган «СамКочавто» заводида автобус ва юк автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда.

Машинасозлик саноатининг йирик корхоналари – Тошкент трактор заводи, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, Тошкент ва Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, Тошкент агрегат заводи ва бошқа корхоналар мустақилликнинг дастлабки йилларида учраган қийин чиликларни енгиб ўтди. Биргина Тошкент трактор заводида 2000 йилда 954 та, 2001 йилда 1002 та трактор ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги пайтда йилига 3,5–4 минг донагача трактор, минглаб тиркамалар ишлаб чиқарилмоқда.

CHEVROLET ЎЗБEКИСТОНДА

2008 йил март ойида «Uzautosanoat» АЖ Ўзбекистонда Чевролет русумли автомобилларни кейинчалик йиғиш ва сотиш мақсадида Жаҳон автомобиль ишлаб чиқарувчиси “General Motors” корпорацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим тузди.

“Chevrolet”нинг дастлабки учта модели — Captiva, Epica ва Tacuma — кейинги уч йил ичида катта тугунли йиғиш ва кенг кўламли ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш дастурига қўшиладиган бошқа моделлар билан бир қаторда дарҳол йирик автомобиль тўпламларидан йиғилади.

Chevrolet бренди остида қуйидаги автомобиллар ишлаб чиқарилди ва ишлаб чиқариш давом этмоқда:

2008 йил июнь - Nexia Н150 автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2008 йил ноябрь - Лаcетти автомобилини церийали ишлаб чиқариш бошланиши

2010 йил август - Спарк автомобилини церийали ишлаб чиқариш бошланиши

2012 йил март - Chevrolet Малибу автомобили катта панелли йиғиш бошланиши

2012 йил центябр - Chevrolet Cобалт автомобилини церийали ишлаб чиқариш бошланиши

2013 йил ноябрь - Лаcетти II (Гентра) автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2014 йил январь - Питнак шаҳрида «GM Uzbekistan» филиали очилиши

2014 йил март - Chevrolet Орландо автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2015 йил декабрь - ГБЖ билан Лаcетти автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2015 йил июль - Лабо тижорат автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши.

2016 йил апрель - Captiva автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2016 йил июнь - Nexia (Т250) автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2017 йил апрель - Янги иккинчи авлод Малибу автомобилининг ишлаб чиқаришга чиқарилиши

2017 йил май - Кенгайтирилган юк бўлинмаси билан Лабо автомобилини ишлаб чиқариш бошланиши

2018 йил - СКД усули билан Траcкер моделини ишлаб чиқариш бошланиши

2022 йил июль - Chevrolet Траcкер автомобилларини церийали ишлаб чиқариш

2023 йил февраль – Chevrolet Оnix автомобилларини церийали ишлаб чиқариш

«Автомобилсозлик — фан ва техника тараққиётини ўзида мужассам этган жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан саналади. Ушбу йўналиш ривожланган давлатларда етакчи, мультипликатив соҳа сифатида металлургия, нефть-газ ва кимё саноати, электротехника ҳамда бошқа турдош соҳаларда битта иш ўрнида 7−8 та иш ўрни яратишга мажбур қилади. Айни жиҳатларни англаган ҳолда, ривожланган давлатлар орасида энг юқори поғоналарни эгаллаш ҳамда улар даражасига етиш учун биз янги миллий технологияларни тадбиқ этамиз, илмий салоҳиятни юксалтирамиз ва яратамиз», — дея таъкилаган эди «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков.

UzAuto келажак авлодни ўйлаган ҳолда, замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича камида 10 йил олдинга чиқиш имконини берувчи янги давр остонасида.

Дунёда тан олинган барча мамлакатлардан фақат 49 таси автомобиль ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган. Сотиш, қайта сотиш ҳамманинг қўлидан келиши мумкин, аммо нолдан ишлаб чиқаришни ҳар ким қила олмайди. Автомобиль саноати — бу юқори аниқликдаги техникани халқаро стандартлар асосида мураккаб технологик ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, ҳамма давлат ҳам мазкур йўналишни риавожлантириш салоҳиятига эга эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

"Ҳеч қандай байрам бўлмайди". Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг

Хосеп Гвардиола "Челси" устидан Англия Кубоги финалида (1:0) қозонилган ғалабадан кейин фикр билдирди.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.