Ўзбекистон август ойида қанча олтин сотди?

Ўзбекистон август ойида қанча олтин сотди?

Халқаро олтин кенгаши маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг август ойидаги олтин экспорти 31,7 тоннани ташкил этган. Бу ҳақида Reuters агентлиги ёзмоқда.

Aввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон шу йил январь–август ойларида 5,8 миллиард долларлик олтин сотгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,5 баробарга кўплигини маълум қилганди.

2020 йилнинг 8 ойида жами экспорт ҳажмининг 50 фоизини айнан олтин ташкил этган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 миллиард доллардан ортиқроқ бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!