Ўзбекистон АҚШ, Япония, Хитой ва Россияни ортда қолдирди

Ўзбекистон АҚШ, Япония, Хитой ва Россияни ортда қолдирди

Дунё ўзгарди. Глобал ривожланишда CОВИД-19 пандемияси ўз асоратларини қолдирди. Бунинг яққол мисоли сифатида, 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,3 фоизга камайганини келтиришимиз мумкин, бу 2009 йилдаги жаҳон молиявий инқирозидан 2,5 баравар кўп дегани. Ўзбекистоннинг тўғри савдо сиёсати, тарифли ва тарифсиз тўсиқларни оптимизацияси (тариф кўрсаткичларини пасайтириш, божхона ва назорат тўсиқларини енгиллаштириш) орқали дастлабки кўрсатгичларга кўра, «Эркин савдо» назорат кўрсаткичида 20,2 баллга яхшилашга имкон берди. Эътиборлиси, пандемия хали давом этмоқда. Демак, давлатимиз 2021 йилдаги 55,4 баллга қараганда, 2022 йилда 75,6 баллни қўлга киритди.

Ушбу рейтингда мамлакатимиз АҚШ, Япония, Хитой ва Россия сингари давлатларни ортда қолдирди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон 2021 йилдаги 163-ўриндан анча юқорилаб, 67-ўринга кўтарилиб олди ва бу кўрсатгич билан Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Эркин савдо» кўрсатгичининг ўртача бали 70,9 дан 69,5 га тушган ва 21% давлатларгина ташқи савдода тарифланган ва тарифсиз тўсиқларни яхшилашга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида: иқтисодий эркинлик Индекси (Индех оф Эcономиc Фреэдом) – рейтинг ҳисобланиб, мамлакатлардаги иқтисодий эркинликни баҳолайди. Мазкур рейтинг «Мерос фонди» (Тҳе Ҳеритаге Фоундатион) АҚШ тадқиқотлар маркази ва Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал бизнес нашри билан ҳамкорликда чоп этилади.

Фонд мутахассислари «ҳукумат аралашувининг йўқлиги ёки ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиш, товар ва хизматларнинг тақсимланиши ҳамда истеъмоли, фуқароларнинг эркинлигини зарурий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бундан мустасно» талаблари орқали ўз рейтингларини аниқлайдилар. Нашр 1995 йилдан бери чоп этилади.

Стратегик ривожланиш агентлиги Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!