Ўзбекистон 7 ойда қанча олтин сотди?

Ўзбекистон 7 ойда қанча олтин сотди?

2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 3,2 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-июль ойларига нисбатан ўсиш 95,3 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 39,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!