Ўзбекистон 25 январдан Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тикламоқчи – Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон 25 январдан Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тикламоқчи – Энергетика вазирлиги

14 январдан аномал совуқ сабаб Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди.

Маълум қилинишича, ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.

💬“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.

Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга экспорт қилинади”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!