UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди: Президент топшириғи бажарилди

A A A
UzAuto Motors йил бошидан буён 108 300 дан ортиқ автомобилни ўз эгаларига топширди: Президент топшириғи бажарилди

16 май куни монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган АОКА матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахруҳ Шарахметовга журналистлар томонидан, «UzAuto Motors»нинг 1 майга қадар автомобиль сотиб олишда навбатларни бартараф этиш бўйича Президент топшириғи бажарилишида қўмита назоратни амалга оширадими?” дея савол берилди.

UzAuto яна бир бор маълум қилади:

Жаҳон бозорининг пандемия билан боглиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳозирги, шунингдек логистика ва геосиёсий муаммолар кузатилаётган шароитида хомашё ва автомобиллар нархининг ошиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, заводлар фаолиятининг тўлиқ тугатилиши ёки қисман ёпилиши, ходимлар сонининг қисқартирилиши ва катаклизмларнинг бошқа салбий оқибатлари ҳақида хабарларнинг мунтазам ўқилиши одатий ҳолга айланди. Автомобиль саноатининг юқори технологияли мураккаб жараён эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳеч қандай истисноларсиз айтиш мумкинки, автомобиль саноати тўлалигича ўз-ўзини таъминлай олмайди, унга барча глобал ўзгаришлар ўз таъсирини кўрсатади.

15 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида автомобиль саноати масалаларига бағишланган йиғилишда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, давлат раҳбари жорий йилнинг 1 майига қадар автомобиль сотиб олишда юзага келган навбатлар билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Шубҳасиз, компания бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштириш кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 963 донадан 1037 донагача (8 фоизга ўсиш) ошириш имконини берди.

Пандемияга қадар бўлган ишлаб чиқаришга эришиш бугунги кунга келиб, йил бошида шартнома тузилган автомобиллар умумий сонининг 121 фоизини истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган муддатдан бир неча ой олдин топшириш имконини берди. 2022 йил бошидан ҳозирги кунга қадар 108 300 дан ортиқ автомобиль ўз эгаларига топширилди

Бундан ташқари, глобал ва геосиёсий инқирозлар шароитида компания томонидан кўрилган барча чора-тадбирлар «захира» яратиш имконини берди. Бугунги кунда дилерлик марказларида 1 700 донага яқин автомобиль, шу жумладан, 700 донадан ортиқ Нехиа автомобили мавжуд.

Белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун саноат томонидан бир қатор кескин чора-тадбирлар қабул қилинди. UzAuto Motors томонидан автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш учун янги комплектациядаги Чевролет Cобалт «Оптима» автомобилини ишлаб чиқиришни бошлади.

Шунингдек, март-апрель ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобиль ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. “Uzbekistan Airways" АЖ билан келишилган ҳолда, энг муҳим автокомпонентларни етказиб бериш учун чартер рейслари ташкил этилди.

Ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли пасайишига микрочипларни ўзида мужассам этган компонентларнинг олдиндан яратилган захираси йўл қўймади. Юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди, Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди.

Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобиль бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. GM International президенти Стивен Кифер ва бошқа бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар яримўтказгичларни қўшимча етказиб бериш (етказиб берилган микрочиплар ҳажми 14 000 дан 20 000 га оширилди) ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди.

Ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, шунингдек импорт қилинадиган Lacetti автомобили учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳажмини 6 000 донадан 8 000 донагача, Дамас автомобили учун эса 6 000 донадан 8 000 донагача оширилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берувчи 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди.

Ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда роботлаштириш, шунингдек пайвандлаш линиясидаги жараёнларни оптималлаштириш ҳисобига, Lacetti автомобилининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 28 фоизга, Cобалт автомобили 22.5 фоизга ошди. Бундан ташқари, қуритиш печини кенгайтириш ва кузовнинг пастки ҳимоя қатламини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш орқали бўёқлаш цехининг такомиллаштирилиши натижасида, ишлаб чиқариш ҳажмини 15 фоизга оширишга муваффақ бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

АҚШ Эронга урушни тўхтатиш учун 11 та шарт қўйди

АҚШ Эронга урушни тугатиш учун ўз шартларини юборди, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.

Эрон Исроил ва АҚШ базаларига 80-зарбалар тўлқинини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эълон қилди.

Эрон Ҳормуз бўғозида SELEN контейнер кемасини қайтариб юборди

Бу ҳақда ИИҚК денгиз флоти бошлиғи Али Ризо Тангсири ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етди

Европа таҳлил ва стратегия маркази асосчиси Владислав Иноземцевнинг фикрича, ушбу уруш Россия учун иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлиб чиқмоқда

Қозоғистон энергетика вазири АҚШга Каспий денгизининг фойдаланишни таклиф қилди

Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Амударё орқали 10 кг наркотикни олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда 10 кг 354 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

Эрон АҚШнинг талабларини рад этди

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.