Ўз еридан пахта ўғирлаган фермер қўлга олинди

Ўз еридан пахта ўғирлаган фермер қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида пахта ўғирлаган фермер ИИБ томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, “Қулфисар” сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги раҳбари бошқарувидаги “Жигули” автомашинаси тўхтатиб текширилганида автоулов салони ва юкхонасида 200 килограмм пахта хом ашёси борлиги маълум бўлди.

Қулфисар маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган фермер О.Н. пахтани сотиш учун олиб кетаётганлигини тан олган.

Худди шундай, мазкур тумандаги “Истиқлол” сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги ишчиси, 1973 йилда туғилган Ш.Б. дала майдонига 200 килограмм пахта хом ашёсини яшириб қўйганлиги аниқланди. Ш.Б. пахтани уйига олиб кетиш учун сақлаётганлигини яширмаган. Ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!