Уйқуга ётишда бажариладиган 12 амал

A A A
Уйқуга ётишда бажариладиган 12 амал
  1. Хуфтон намозидан олдин ухламаслик ва хуфтондан кейин суҳбатлашмаслик:

Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Хуфтондан олдинги уйқу кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради.

 

  1. Уйқуга таҳоратли ҳолда ётиш ва қуйидаги дуони ўқиш:

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ётоғингга келганда намозга қандай таҳорат қилсанг шундай таҳорат қил. Кейин ўнг томонингга ёт, сўнгра бундай дегин:

“Аллоҳумма асламту важҳий илайк ва фаввазту амрий илайк ва алжаъту зоҳрий илайк. Роғбатан ва роҳбатан илайк. Лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайк. Аллоҳумма аманту бикитабик аллазий анзалта ва бинабиййик аллазий арсалта” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

“Ё, Аллоҳим! Сенга умид қилиб ва қўрқиб юзимни (ўзимни) Сенга таслим қилдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенга суяндим. Паноҳ ва нажот фақат Ўзингдандир. Нозил қилган китобингга ва юборган набиййиннга имон келтирдим”.

 

  1. Тўшакни қоқиш ва “Бисмиллоҳ”ни айтиш:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингиз ётоғига ётса, изорининг ички тарафи билан тўшагини қоқиб юборсин. Зеро, у ўзидан кейин тўшагига нима кирганини билмайди. Сўнгра бундай дейди: “Роббим! Номинг ила ётдим ва Сен ила тураман. Агар жонимни олсанг раҳм қил. Агар жонимни юборсанг (қайтарсанг) уни солиҳ бандаларингни сақлаганингдек асра” (Имом Бухорий ривояти).

 

  1. Ўнг томон билан ётиш.

 

  1. Ўнг қўлни юзининг тагига қўйиб ётиш ва ушбу зикрларни айтиш:

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

“Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!” дердилар. Уйғонсалар:

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”

“Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”, деб айтардилар (Имом Бухорий ривояти).

 

  1. Қоринни ерга қилиб ётмаслик:

عَنْ طِخْفَةَ الْغِفَارِيِّ ، قَالَ: أَصَابَنِي رَسُولُ اللَّهِ نَائِمًا فِي الْمَسْجِدِ عَلَى بَطْنِي فَرَكَضَنِي بِرِجْلِهِ، وَقَالَ: مَا لَكَ وَلِهَذَا النَّوْمِ. هَذِهِ نَوْمَةٌ يَكْرَهُهَا اللَّهُ، أَوْ يُبْغِضُهَا اللَّهُ

Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимда кўриб қолдилар. Шунда, оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

 

  1. Уйқудан олдин Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини тиловат қилиш:

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар” (Имом Бухорий ривояти).

 

  1. Мулк сурасини тиловат қилиш.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алиф лаам мийм” ва “Табарокаллази биядиҳил Мулку”ни қироат қилмасдан ухламас эдилар» (Имом Термизий ривояти).

 

  1. Зумар ва Исро сураларини ўқиш.

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Зумар” ва “Бани Исроил” (Исро) сураларини ўқимасдан ухламасдилар» (Имом Термизий ривояти).

 

  1. Ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамду лиллаҳ” ва ўттиз тўрт марта “Аллоҳу акбар”ни айтиш.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

Биринчиси, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

 

  1. Таҳажжуд намозига туришни ният қилиб ётиш.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким ётоғига тунги намозга (таҳажжудга)туришни ният қилиб ётса ва тунги намозга ухлаб қолиб тонг орттирса, унга ният қилгани бўлибди. Уйқуси эса Роббиси азза ва жалладан у учун садақа бўлибди”.

 

  1. Чироқларни ўчириб, эшикларни ёпиш:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Идишларнинг оғзини ёпиб, эшикларни тамбалаб ва чироқларни ўчириб ётинглар, чунки сичқон пиликни тортиб юбориб, уй аҳлини ёқиб юбориши мумкин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Manba: muslim. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Расман: Ўзбекистон терма жамоасига испаниялик мураббий тайинланди

Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Европада Эроннинг "гибрид уруши" бошлангани белгилари кузатиляпти

​Европа шаҳарларидаги синагогалар, яҳудий хайрия ташкилотлари ва АҚШ банкларига уюштирилаётган ҳужумларнинг кўпайиши бунга далолат бериши мумкин.

Шимолий Корея Эрон масаласида эҳтиёткорлик қилмоқда

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.