Ўйнаб ёзсангиз ҳам, ўйлаб ёзинг!

Ўйнаб ёзсангиз ҳам, ўйлаб ёзинг!
Осиё ўйинлари нуфузини ҳатто спортга бироз бўлса-да ҳавасманд бўлганлар ҳам жуда яхши билишади. Тизимда ишлаётганларни эса энди ўзингиз ўйлаб кўраверинг. Нечоғлик масъулият, шараф, Президент ва халқ олдида жавобгарлик ҳисси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг бир лаҳза ҳам хаёлидан кетмайди. Ҳар бир босилган қадам, ҳар бир сония режалаштирилган. Буни ақли расо кишилар яхши англайди. 
 
Бугун эса баъзи бир интернет сайтлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг Жакартага сафарини тўлиқ ўрганмай, турли хил нотўғри хабарлар тарқатди. Бу эса, ўз навбатида, асл вазиятни билмаганлар учун турли гумон ва шубҳаларни уйғотиши табиий. 
Яна бир карра эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг очилиш маросимига Ўзбекистон спорт делегациясига Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилик қилмоқда. Улар шунчаки иштирок этиш ёки спортчиларга бошчилик қилиш учунгина эмас, спортчиларимиз орқали Ўзбекистон шарафини юқори марраларга кўтариш учун келган.
 
XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдулла Зупаровнинг маълум қилишича, делегация раҳбари спортчилар шаҳарчасида мусобақалар бўлиб ўтадиган ареналар билан танишди ҳамда у Ўзбекистон спортчилари билан доимо бирга. Вазир Осиё ўйинлари баҳсларига киришаётган ҳар бир спортчи билан учрашиб, уларга руҳий далда бермоқда. Кун давомида бу ҳақда вазирликнинг расмий веб-сайти minsport.uz, sports.uz, қолаверса, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий uza.uz сайтида ахборотлар бериб борилди. Бундан кейинги воқеалар ривожи ҳақида ахборотлар мунтазам бериб борилади. 
Шу ўринда, Осиё ўйинларини ёритиш учун жалб қилинган журналистларимиздан ҳар бир ахборотни тарқатишда холислик мезонларига амал қилишларини илтимос қиламиз. 
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!